Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан истиқболдаги ҳамкорлик вазифалари муҳокама этилди
2022 йил 25 апрель куни Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети ректори Богуш Вадим Анатолевич бошчилигидаги делегация икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди.
Учрашув давомидаги музокараларда институтнинг молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Ш.Синдаров, ТМИ-ПДУ қўшма факультети декани Т.Баймуратов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи С.Авазходжаевлар иштирок этишди.
Учрашувда қўшма диплом дастурини амалга ошириш ҳамда талабалар ва профессор ўқитувчилар академик мобиллигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.