Уч томонлама ҳамкорлик тараққиётга хизмат қилади

Уч томонлама ҳамкорлик тараққиётга хизмат қилади

 

 

2023 йил 3 март куни Тошкент молия институтида БМТ Тараққиёт дастури (United Nations Development Programme) ва Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
 

Тошкент молия институтининг Ўқув ишлари бўйича проректори С.Мехмонов мазкур ташкилотлар вакилларини институтга ташрифи билан самимий қутлар экан, улар билан ҳамкорликда кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун институтда барча шарт-шароитлар мавжудлиги ва бу борада институт ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.



 

БМТ тараққиёт дастури лойиҳа раҳбари О.Ғайбуллаев “Суғурта ва рискларни молиялаштиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Тошкент молия институтининг 60410600-Суғурта иши бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган “Суғурта иши” фани дастурига “Инклюзив суғурта” ва 70410601-Суғурта иши магистратура мутахассислигида ўқитиладиган “Суғуртада риск менежменти” фани дастурига “Рискларни молиялаштириш” мавзуларини киритиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлади.





 

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси кенгаши раиси О.Халилов БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси кўмагида Тошкент молия институтида суғурта соҳаси ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича Тренинг марказини ташкил этишда уюшма ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.




 

Учрашув якунида Тошкент молия институти ҳузурида суғурта соҳаси бўйича Тренинг марказини ташкил этиш, ҳамкорликда давра суҳбатлари, форум ва конференциялар уюштиришга келишиб олинди.

 

20:00 / 2023-03-04
Success helper
Success warning