Бўлажак молиячиларнинг касбий компетенциясини шакллантиришда видео-кейс методларидан фойдаланиш

Бўлажак молиячиларнинг касбий компетенциясини шакллантиришда видео-кейс методларидан фойдаланиш

Жорий йил 20 январь куни Тошкент молия институти қошидаги академик лицейда Тошкент молия институти «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси томонидан «Бўлажак молиячиларнинг касбий компетенциясини шакллантиришда видео-кейс методларидан фойдаланиш» мавзусида мастер-класс ўтказилди. 

 

Мазкур тадбир давомида Ўзбек ва рус тиллари кафедраси  профессор-ўқитувчилари сўзга чиқиб, ўқувчилар тафаккурининг ривожлантириш усуллари, видео-кейс ва тақдимотлар яратишнинг самарали йўллари, намуналар асосида видео-кейсни жамоавий тарзда ечиш, муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ҳақида тавсиялар бердилар.

 

Академик лицей педагог-кадрлари учун кафедра томонидан ўтказилган ушбу мастер-класс давомида маърузачиларга саволлар берилди, барча учун фойдали ва қизиқарли бўлган маълумотлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилинди.

14:46 / 2023-01-23
Success helper
Success warning