“Ўзбекинвест” ва Тошкент молия институти: янги форматдаги лойиҳага старт берилди

“Ўзбекинвест” ва Тошкент молия институти: янги форматдаги лойиҳага старт берилди

Тошкент молия институти ва “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан институт “Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг ушбу суғурта компаниясида филиали ташкил этилган эди.

2022 йил 5 март куни кафедранинг компаниядаги филиали базасида институтнинг Солиқлар ва суғурта факультети “Суғурта иши” таълим йўналиши 3-курсида таҳсил олаётган талабалар учун махсус ўқув машғулотларига старт берилди. Ушбу лойиҳанинг муҳим жиҳати шундаки, талабалар ихтисосликка оид назарий билимларини ҳар ҳафтанинг 5 куни давомида олиши баробарида суғурта компаниясининг тажрибали ва етакчи мутахассислари томонидан ҳафтанинг шанба кунлари ўтказиладиган амалий машғулотлар асосида мустаҳкамлайди.



“Ўзбекинвест” компанияси ва институт ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг очилиши маросимида сўзга чиққан компания “Суғурта мактаби” директори Б.Камилов, институт “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси мудири Х.Шеннаев лойиҳанинг аҳамияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Б.Камилов ушбу лойиҳа қарийб 4 ой давом этишини ва ўқув машғулотлари вазиятли масалаларни ечиш шаклида замонавий компьютер технологияларига таянган ҳолда ташкил этишини маълум қилди.



“5+1” форматига асосланган ўқув машғулотларининг дастлабки куни талаба-ёшларда катта қизиқиш ўйғотди. Талабалар институтда ўқиши билан бир қаторда ўриндошлик асосида компания тузилмаларида ишлаши мумкинлиги, бинобарин, шу орқали қўшимча даромадга эга бўлиши қайд этилди. Зеро, 2022 йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган мамлакатдаги олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилишида ҳам талабаларнинг ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш вазифалари белгиланган эди.


15:15 / 2022-03-06
Success helper
Success warning