Фан-таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлиги йўлида

Фан-таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлиги йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги  ПҚ-307-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тасдиқланган.

 

Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган 11 та илмий ишланмаларни тижоратлаштириш вазифаси юклатилган.

 

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Исламкулов Алимназар Худжамуратович, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Пардаев Абдунаби Холиқович, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлинмаси бошлиғи Мавланов Нормўмин Нормаматович ва “Digital Finance” инкубация ва акселерация маркази бош мутахассиси Хаитов Азизбек Акмал ўғли 2022 йил 28-29 октябрь кунлари Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб ўтаётган илмий техникавий анжуманда фаол иштирок этмоқда.

 

 

 

 

Институт жамоаси анжуман доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тармоғидаги корхоналарни молиявий-иқтисодий аҳволини баҳолашнинг скоринг модели тақдимоти билан «Нефть ва газ соҳасида рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш" деб номланган 4-секцияда иштирок этди.

 

 

 

Ушбу скоринг модели тақдимоти иштирокчилар томонидан жуда катта қизиқиш билан кузатилди ва лойиҳа бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

18:33 / 2022-10-28
Success helper
Success warning