«Биз зўравонликка қаршимиз!» видеороликлар танлови ғолиблари аниқланди

«Биз зўравонликка қаршимиз!» видеороликлар танлови ғолиблари аниқланди

 

Институт Хотин-қизлар кенгаши ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими «25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни»ни муносиб нишонлаш ҳамда «Зўравонликка қарши 16 кун»  доирасида «Биз зўравонликка қаршимиз» шиори остида талабалар ўртасида  ўтказилган видеороликлар танлови ғолиблари аниқланди.


Танлов натижаларига кўра:


1-ўрин – «Банк иши» факультети жамоаси (Ж.Муродов, М.Абдусатторова, М.Раимжонова, Й.Насимова, Л.Мирпўлатова, Б.Юлдашев);

2-ўрин – «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети жамоаси (Н.Шодмонов, Г.Мамашарифова);

3-ўрин – «Молия» факультети жамоаси (С.Каримова, Й.Амануллаева, Д.Абдурашидова);
       

Ғолиблар махсус дипломлар ҳамда тегишли равишда базавий стипендиянинг 2 баробари, 1,5 баробари ва 1 баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирландилар.

20:37 / 2022-12-06
Success helper
Success warning