Тошкент молия институтининг халқаро ҳамкорлиги кенгаймоқда

Тошкент молия институтининг халқаро ҳамкорлиги кенгаймоқда


2022 йил 22 апрель куни Тошкент молия институти ўқув ишлари бўйича проректори С.Меҳмонов Сибир Федерал университети (Красноярск) Бизнес жараёнларни бошқариш институти директорининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари С.Ершова билан учрашуви бўлиб ўтди.



Музокора чоғида томонлар ўқув жараёнини такомиллаштириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви ҳамда Сибир Федерал университети вакиллари иштирокида ўқув-методик адабиётларни биргаликда тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишнинг истиболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, учрашувда илмий мақола ва монографияларни ҳамкорликда ёзиш, молия-банк соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.





С.Меҳмонов Россия олий ўқув юртининг вакилига таълим тизими сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан атрофлича маълумот берди.

 

Ўз навбатида, Е.Ершова институт раҳбариятига самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Тошкент молия институти ва Сибир Федерал университети ўртасида кенг қиррали ҳамкорлик ўрнатилишида амалий кўмак беришини таъкидлади. Россия университетининг вакили Сибир Федерал университетининг ёзги мактаби негизида Тошкент молия институтининг талабалари учун барча харажатларни Россия томонидан қопланиши ҳисобига иқтисодиёт йўналишлари бўйича ўқув курсларини ташкил этишга тайёр эканлигини маълум қилди.



Учрашув якунида томонлар Тошкент молия институти ва Сибир Федерал университети ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича Битим имзолашга келишиб олинди.

 

14:26 / 2022-04-23
Success helper
Success warning