Олий таълим сифатини ошириш йўлидаги халқаро ҳамкорлик
2022 йил 22 апрель куни Тошкент молия институтида Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университетининг Олий муҳандислик-иқтисодиёт мактаби вакилларини институтнинг “Молия” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан халқаро ҳамкорлик доирасида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида меҳмонлар институтнинг инфратузилмаси, бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари билан танишдилар, шу билан бирга, “Молия” кафедрасининг фаолиятига алоҳида тўхталдилар.
Учрашув давомида хорижий мутахасислар кафедра профессор-ўқитувчилари билан илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий фаолият юзасидан ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олдилар.