“Иқтисодиётни рақамлаштириш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш шароитида молия, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида бизнес жараёнларини трансформациялаш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

“Иқтисодиётни рақамлаштириш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш шароитида молия, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида бизнес жараёнларини трансформациялаш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида” ги фармонининг 3 йўналишида қўйилган вазифаларнинг илмий ечимларини назарий-илмий-амалий томондан аниқлаш ва “миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” мақсадида, 2023 йил 28 февраль куни Тошкент молия институти “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси томонидан “Иқтисодиётни рақамлаштириш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш шароитида молия, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида бизнес жараёнларини трансформациялаш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. 



 

Анжуман ишида институт ректори, проф. Т.З. Тешабаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, проф. А.Х. Исламкулов, Урал давлат иқтисодиёт университети ректори, профессор - Силин Яков Петрович, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети Senior Lecturer Department of Economics - Нақеэб Ур Реҳман, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори - Дусмуратов Ражапбай Давлатбаевич, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси доценти - Мирзаев Файзулла Ибодуллаевич, Урал давлат иқтисодиёт университети Қўшимча таълим бўйича проректор, проф. Князева Елена Геннадевна, Қўшимча таълим  институти директори, проф. Закирова Элина Рафиковна ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ва қатор вазирлик ва идоралар, молия – кредит ташкилотлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий – тадқиқот институтлари ходимлари иштирок этдилар.
        




  


 

Анжуманда глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш: муаммо ва ечимлар, банк-молия тизимида хавфсизликни таъминлаш ва ахборот муҳофазасини янада такомиллаштириш, инновация ва иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида молиявий хавфсизликни таъминлаш масалалари, иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида аграр соҳада трансформация жараёнлари, глобал озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий ечимлар кўриб чиқилди. 









 

Ялпи мажлисдан сўнг анжуман ўз фаолиятини тўртта бўлимда давом эттирди. Конференцияда иштирокчилар томонидан 50 дан ортиқ илмий тақдимотлар намойиш этилди, шунингдек, иштирокчилар ўртасида ўзаро мунозаралар олиб борилади.






 

Халқаро конференция сўнгида Урал давлат иқтисодиёт университети  Қўшимча таълим бўйича проректор, иқтисод фанлари доктори, профессор Князева Елена Геннадевна ҳамда Қўшимча таълим  институти директори, иқтисод фанлари доктори, профессор Закирова Элина Рафиковнага Тошкент молия институтининг «Ташриф буюрувчи Профессор (Visiting professor)» фахрий  унвони берилди.










 

Иштирокчилар мазкур анжуманни соҳадаги муаммоларнинг амалий ечимлар, чуқур фикр-мулоҳазаларга бой тарзда юқори савияда ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

18:36 / 2023-02-28
Success helper
Success warning