«Халқаро молия-кредит» кафедраси ташабусси билан «Молия» факультети талабалари учун «и2бф Глобал Вентурес» инвестиция компанияси директори Денис Калишкин томонидан семинар-тренинг ташкил этилди

«Халқаро молия-кредит» кафедраси ташабусси билан «Молия» факультети талабалари учун «и2бф Глобал Вентурес» инвестиция компанияси директори Денис Калишкин томонидан семинар-тренинг ташкил этилди

 

18 октябрь куни «Халқаро молия-кредит» кафедраси томонидан «Молия» факультети талабалари учун семинар ташкил этилди. Тадбирда i2bf Глобал Вентурес инвестиция компанияси директори Денис Калишкин ҳамда «Халқаро молия-кредит» кафедраси ўқитувчилари иштирок этишди.
 

Семинар доирасида Денис Калишкин талабаларни АҚШ, Европа, Лотин Америкаси, Россия ва Қозоғистон бозорларидаги ИТ-компаниялар билан ишлаш билан таништирди, ундан ташқари касбга оид суҳбатлар ўтказди ва Глобал Вентурес фаолияти ҳақида сўз юритди.


Бундан ташқари, тадбир давомида давлат иштирокидаги венчур фонди илм-фан ва технологиянинг энг илғор соҳаларига кенг кўламли инвестицияларни жалб этишга қодир эканлиги таъкидланди, улар кейинчалик миллий иқтисодиётнинг мотиватори бўлиб, бандлик ва аҳоли фаровонлигининг ўсишини таъминлаши ҳақида маълумотлар берди.
 

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар ва семинар ёшларнинг инвестиция соҳасидаги билимларини оширишга ва талабаларнинг инновацион стартапларнинг миллий иқтисодиётнинг юқори технологияли тармоқларини ривожлантиришдаги муҳим роли ҳақидаги билим ва кўникмаларини бойитишга хизмат қилди.

12:25 / 2022-10-19
Success helper
Success warning