Хориж университетида маърузалар ва маҳорат дарслари

Хориж университетида маърузалар ва маҳорат дарслари

Маълумки, институтнинг Банк иши кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Акром Омонов АҚШнинг Массачусетс штати, Бостон шаҳридаги Суффолк университетида ўзаро тажриба алмашиш, хорижлик профессорларнинг тегишли фанлардан дарсларига кириш, ўз навбатида уларнинг талабаларига маърузалар ва маҳорат дарсларини ўтиш ҳамда Тошкент молия институти билан илмий ва амалий тажриба ошириш йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.

 

 

Мазкур ишлар доирасида Тошкент молия институти профессори А.Омонов октябрь ойининг охирги икки ҳафтасининг тегишли кунларида Суффолк университети Business Administration мутахассислигидаги магистрларга “Banking System of the Central Asian Countries: In case Monetary Policy of the Central Bank of Uzbekistan” мавзусида маърузалар ўқиди. Бундан ташқари, мазкур университетнинг бакалавр таълим йўналишидаги талабаларга ноябрь ойида “Economic and Social Reforms in Uzbekistan and their Results in last five years” мавзусида маҳорат дарсларини ўтиш режалаштирилган.

 

 

 

Юқорида таъкидланган халқаро ҳамкорлик натижалари  Тошкент молия институтининг маҳаллий ва халқаро рейтингларда янада юқори ўринларни эгаллашига хизмат қилади деган умиддамиз.

19:09 / 2022-10-29
Success helper
Success warning