Тошкент молия институтига талабаликка тавсия этилганлар диққатига!

Тошкент молия институтига талабаликка тавсия этилганлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги «Республика олий таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йилини бошлаш тўғрисида»ги 366-сонли ҳамда Тошкент молия институти ректорининг 2021 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 26 августдаги 366-сон буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 318-сонли буйруқларига асосан, Тошкент молия институтида янги 2021/2022 ўқув йилини жорий йилнинг 6 сентябридан анъанавий таълим шаклида бошланиши белгиланган. Бу ҳақида институт Ўқув-услубий бошқармаси маълум қилмоқда.

 

Буйруққа кўра, талабаликка тавсия этилганлар шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлов-контракт маблағларини тўлагунга қадар фармойиш асосида ўқув машғулотларига қатнашишларига рухсат берилади.

 

  • 1-курсга талабаликка қабул қилинган талабаларни 2021 йил 6 сентябрь куни соат 8:30дан кечикмасдан ўзлари таҳсил оладиган факультет деканатига келишларини сўраймиз.
  • 1-курс талабалари учун дастлабки икки ҳафта кредит-модуль тизимига кириш ҳафтаси бўлиб, дарс жадвалига мувофиқ синов дарслари қўйилган.
  • Шунингдек, шу икки ҳафта давомида 1-курс мактаби тадбирлари ташкил этилиб:
  • дастлабки кун ўқув машғулотлари «Мустақиллик дарслари» билан бошланади;
  • талабаларнинг институт раҳбарияти билан учрашувлари ташкил этилади;
  • талабалар институтнинг турли бўлинмалари, ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуаси, институт кафедралари билан таништирилади;
  • «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича семинарлар ташкил этилади;
  • талабалар ўртасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

 

Талабаликка қабул қилинган барча ёшларимизни институт раҳбарияти номидан яна бир бор табриклаймиз.

 

ТМИ матбуот хизмати

12:23 / 2021-09-04
Success helper
Success warning