“Яшил” иқтисодиёт ва “яшил” молиялаштириш йўналишлари бўйича таълим дастурларини ривожлантириш борасида БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) билан ҳамкорлик қилинади.

“Яшил” иқтисодиёт ва “яшил” молиялаштириш йўналишлари бўйича таълим дастурларини ривожлантириш борасида БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) билан ҳамкорлик қилинади.

 

Тошкент молия институти вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси (UNECE)да хизмат сафари юзасидан бўлишди.
 

Институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Обламурадов ва кафедра мудири Ж.Атаниязов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссиясининг ижрочи котиби ўринбосари Дмитрий Мариясин билан учрашди.

 

 




 

Учрашув давомида “яшил” иқтисодиёт ва “яшил” молиялаштириш йўналишлари бўйича таълим дастурларини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун малака ошириш ҳамда тренингларни ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастур (SPECA) доирасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

 

15:18 / 2023-12-06
Success helper
Success warning