Иқтидорли талабалар
Иқтидорли талабалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси совриндори

Фамилияси, исм-ширифи: Ражабов Шароф Атабой ўғли  
Туғилган йили, куни ва жойи:
1994.01.06
Таҳсил олаётган/олаётган олий таълим муассасаси: Тошкент молия институти
Фаолияти йўналиши: Банк ҳисоби ва аудит

 

Эришган натижалари:

 

Йил Жой Тадбир номи
1 2010 йил Хоразм "Математика" фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг Хоразм вилояти босқичида ғолиб бўлди.
2 2016 йил Тошкент Ш.Ражабов 2016 йил “Солиқ билимдонлари” кўрик танловининг минтақавий босқичида фаол иштирок этганлиги учун муносиб тақдирланди.
3 2018-2019 ўқув йили учун Ташкент Ражабов Шароф 2018-2019 ўқув йили учун магистратуранинг “Бизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси совриндори бўлди.
4 2018 йил Ташкент “Тижорат банкларида ички аудит хизмати ва уни такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик диссертатсияси устида изланишлар олиб бормоқда.

 

Таржимаи хол:

  Ражабов Шароф Атабой ўғли  1994-йил 1-июнда Хоразм вилояти Боғот туманида таваллуд топган. 
  2017-йил Термиз давлат университети “Молия” йўналишини муваффақиятли тамомлаган. Бугунги кунда Тошкент молия институтининг Магистратура бўлимида “Банк ҳисоби ва аудит” мутахассислиги бўйича таҳсил олиб келмоқда. У институтда ўзининг намунали хулқи, билимга чанқоқлиги билан кенг жамоатчилик орасида ҳурмат қозонди. 
  Ўтган давр мобайнида Ш.Ражабов қатор ютуқларга эришишга муваффақ бўлди. У 2010 йил "Математика" фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг Хоразм вилояти босқичида ғолиб бўлди.
  Ш.Ражабов 2016 йил “Солиқ билимдонлари” кўрик танловининг минтақавий босқичида фаол иштирок этганлиги учун муносиб тақдирланди.    Ражабов Шароф 2018-2019 ўқув йили учун магистратуранинг “Бизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси совриндори бўлди.
  Ражабов Шароф Атабой ўғли илмий изланишдаги эришган натижалар билан ҳам талаба-ёшларга оʻрнак боʻлиб келмоқда. Бугунги кунда унинг кўплаб илмий мақола ва тезислари республика ва халқаро конференсиялар ҳамда илмий журналларда чоп этилган. Шунингдек, Ражабов Шароф  “Тижорат банкларида ички аудит хизмати ва уни такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик диссертатсияси устида изланишлар олиб бормоқда.
 

 

Success helper
Success warning