Тармоқлараро институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 мартдаги №91-ф-сонли Фармойишига биноан ташкил қилинган. Тармоқлараро институт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сонли “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлаш тўғрисида” ги ва 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2012 йил 10 августдаги 242-сонли “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагогик кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2017 йил 27 декабрдаги 689-сонли “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг 2018 йил режа кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси томонидан тасдиқланган “2018 йилда банк ходимлари учун ўқув курслар ва семинарларни ўтказиш жадвалига”, Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси билан 2018 йилнинг 19 сентябрида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумга асосан малака ошириш курсларини ташкил қилди.
Тармоқлараро институтда тижорат банклари ходимлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари педагоглари учун малака ошириш курслари ташкил этилиб келинмоқда.
Институт таркибида кафедра ва факультетлар йўқ, тўлиқ штатда институт маъмурияти ишлайди.
Тармоқлараро институтда соатбай асосида жами 43 нафар профессор-ўқитувчилари ва мутахассис-амалиётчилар жалб қилинмоқда. Шулардан 15 нафар профессор-ўқитувчилар касб-ҳунар коллежлари педагогларини малакасини ошириш курсларига ва 28 нафар профессор-ўқитувчилари ҳамда етук амалиётчилар банк тизими мутахассисларининг малакасини ошириш курсларига жалб этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси, Тошкент товар хом-ашё биржаси, Тошкент шаҳар касаба уюшмаси ва тижорат банкларининг етук амалиётчи-мутахассислари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент молия институти, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетларининг олимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда тижорат банклари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлар жалб этилди. Ушбу профессор-ўқитувчиларидан 5 нафари фан доктори, профессорлар, 12 нафари фан номзоди, доцентлар, 24 нафари амалиётдан етук мутахассислар ҳамда 2 нафари катта ўқитувчилар.
Институт ўз фаолиятини Тошкент молия институтининг Юнусобод тумани, А. Темур кўчаси , 60 А-уйда жойлашган “А” ўқув биносининг 3-қавати 318-319 ўқув хоналарида олиб бормоқда. |
Тармоқлараро институтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси томонидан тасдиқланган “Банк ходимлари учун ўқув курслар ва семинарларни ўтказиш жадвалига” асосан қуйидаги мавзуларда курслар ташкил этилмоқда
- Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
- Молиявий ва кредит таҳлили;
- Банкларнинг валюта операциялари ва уларнинг ҳисоби;
- Банкларни солиққа тортиш ва уларнинг ҳисоб;
- Базел III талаблари асосида банкларнинг актив ва пассивларини бошқариш;
- Базель қўмитасининг банк назорати бўйича янги тавсиялари. Базель III;
- Банкларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш юзасидан миллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар;
- Тижорат банкларининг ресурсларини бошқариш;
Тармоқлараро институт ва тижорат банклари ўзаро ҳамкорликда ҳам қуйидаги мавзуларда малака ошириш курслари мавжуд:
- Банкларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш юзасидан миллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар;
- Валюта айирбошлар ва конверсия операциялари;
-Чет эл валютаси савдолари бўйича биржа савдоларида иштирок этувчи трейдерлар тайёрлаш
- Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит (захирага олинган ходимлар учун)
Касб-ҳунар коллежлари педагогларини малакасини ошириш 3 та йўналишда ташкил этилди:
- Молиявий масалалар бўйича кичик мутахассис;
- Банк иши мутахассиси;
-Солиқ мутахассиси,
Тармоқлараро институтда 2018 йилда 2,5 мингдан зиёд тижорат банклари ходимлари ва педагог кадрлар ўз малакасини оширди. |
Т/р |
Йўналишлар |
Режа, киши |
Ҳақиқатда, киши |
Бажарилди, фоизда |
1 |
Тижорат банклари ходимларининг малакасини ошириш |
2500 |
2744 |
109 |
2 |
Касб-ҳунар коллежлари педагогларининг малакасини ошириш |
59 |
51 |
87 |
|
Жами: |
2559 |
2795 |
109 |
Институт раҳбарияти:
1.Директор – Холмахмадов Замир Абдурахманович ушбу лавозимда 2017 йил 03 январдан ишлайди.
2.Директор ўринбосари - Жиянов Баҳриддин Ибрагимович, ушбу лавозимда 2011 йил 1 октябрдан ишлайди.
3. Бош ҳисобчи–Давыдова Зульфира Марсовна, лавозимда 1992 йилдан буён ишлайди.
|