Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси

  «Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида»ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХI Сессиясида қабул қилинган.

  Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

  Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

  Давлат мадҳиясининг сўзи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансуб, мусиқасини эса бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов ёзган.

 

Мутал Бурҳонов мусиқаси 
Абдулла Орипов сўзи 

 

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, 
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! 
Яшнагай то абад илму фан, ижод, 
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

 

Нақарот:


Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, 
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот! 
Истиқлол машъали тинчлик посбони, 
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

 

Нақарот:


Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

Success helper
Success warning