Институт кенгаши
Институт кенгаши

 Кенгаш котиби: Алтиев Қаҳрамон Саидович

 

 Қабул вақти: Ҳар куни (0900-1600)

 

 Телефон: (+998 71) 234-45-86

 

 Email: sekretar@tfi.uz

Кенгашнинг мақсад ва вазифалар

 Кенгашнинг мақсади – институт жамоасининг интеллектуал салоҳияти ва бошқа барча имкониятларини Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат.

 

 Институт Кенгаши:

- Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди;

- факультетларнинг ўқув, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлари тўғрисидаги, академик лицейлар, олий таълим муассасаси қошидаги илмий жамиятларнинг фаолияти тўғрисидаги, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, шунингдек, маркетинг хизматининг халқ хўжалигининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарорлар қабул қилади;

- Илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режаларининг ижроси, профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

- институт ривожланишининг йиллик ва истиқболий режаларини тасдиқлайди, моддий-техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

- факультет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш, шунингдек, маркетинг хизмати таклифларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш билан боғлиқ масалалар бўйича қарор қабул қилади;

- «Олий таълим муассасаларига педагог-ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаши учун танловлар ўтказади;

- профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлашга тақдим этади;

- таълим муассасаси битирувчилари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг инглиз тилини билишларини таъминлаш ва компутер технологиялари, интернетдан фойдалана олишлари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора-тадбирларини белгилайди;

- таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги, янги авлод дарсликлари, шунингдек инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;

- мустақил-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи институтларига номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;

- иқтидорли талабалар ва профессор-ўқитувчиларни «Истеъдод» жамғармаси орқали хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўтишга тавсия этади;

- институтнинг иқтидорли талабалари ва тадқиқотчи-изланувчиларидан муносибларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва бошқа номдор давлат степендиялар танловида иштирок этишга номзодларни тавсия этади;

- «Соғлом авлод учун» жамғармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг жисмоний тарбияси ва уларнинг соғлиқларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;

- асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

- хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилади;

- Таълим хизматлари билан шуғулланувчи кичик корхоналар, фирма ва курслар фаолияти ҳақида раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

- Институт талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди;

- институт фаолиятига оид бошқа вазифаларни ҳал қилади.

 

 Кенгаш таркиби институт ректори, проректорлари, деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек институт Касаба уюшмаси қўмитаси раиси, институт Хотин-қизлар қўмитаси Кенгаши раиси ҳамда «Камолот» ЁИҲ ИБТ раисидан иборат.


 

Success helper
Success warning