Девонхона ва архив
Девонхона ва архив
soliq

 Бўлим бошлиғи: Якубжанова Фотима Мадиярбековна

 

 Телефон: (+99871) 234-67-71

 

 E-mail: devonxona@tfi.uz

 Якубжанова Фотима Мадиярбековна

 

 1975 йил Тошкент шаҳар Юнусобод туманида таваллуд топган. 1997 йил Низомий номидаги  Давлат  Педагогика  институтини ҳамда 2005 йил Тошкент молия институтини тугатган. 2000 йилдан буён Тошкент молия институти «Девонхона» бўлими мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Бўлимнинг функционал вазифалари

 «Ҳужжатлар йиғма-жилди» Тошкент шаҳар Архиви томонидан 2015 йил 23 ноябрь 9-баённомаси билан ва институт Илмий Кенгашини 5-сонли қарори билан 2015 йил 29 декабрда тасдиқланди ва бўлимларга, факультетларга, кафедраларга тарқатилди ҳамда ҳужжатлар иш юритилиши йўлга қўйилган.

 

 Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижросига асосан институт ректорати биносида фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари билан ишлаш бўйича махсус хона (1 - бино, 112 - хона) ажратилган бўлиб, фуқароларни қабул қилиш жадвалига асосан иш олиб борилди. Фаолият юзасидан ҳисоботлар жадвал шаклида ҳар чоракда бир марта ОЎМТВ девонхонасига тақдим этилиб келинади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 26.01.2005 йилдаги 15 - сонли «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ҳужжатлар ҳаракати ва ижросини назорат қилиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига асосан 2 февраль 2005 йилда «Тошкент Молия институтида ҳужжатлар ҳаракати ва ижросини назорат қилиш механизми» йўриқномаси ишлаб чиқилган ҳамда ректор томонидан тасдиқланган. Институтда ҳужжатларнинг айланиш механизми, ҳужжатларни тайёрлаш тартиби, уларнинг ўрнатилган тартибда сақланиши таъминланди ва йўриқнома асосида амалга оширилади.

 

 Институт ректори томонидан тасдиқланган «Низом»ига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ҳамда Ҳайъат қарорлари ва бошқа (йўриқнома хат, модемограмма ва телефонограмма) кўрсатмалар электрон портал тизими орқали институт девонхона мудири томонидан қабул қилиниб келинмоқда. Девонхона ходимлари томонидан барча қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ижроси бўйича маълумотномалар белгиланган муддатда вазирликнинг электрон почта, факс орқали жўнатилиб келинмоқда.

 

 Институт девонхонасида иш юритиш белгиланган йиғма жилдлар бўйича ташкил этилган, ҳужжатларни рўйхатга олиш ва юритиш, улардан фойдаланиш учун зарурий тартиб қоидалар асосида йўлга қўйилган. Бундан ташқари кириш ва чиқиш хатлари доимий назоратга олиниб ва улар бўйича назорат варақалари орқали назорат қилиниб борилган. Девонхона бўлимига 2007 йил январь ойидан бошлаб ҳужжатларни айланишини назорат қилиш бўйича «Аскид» программаси ўрнатилган. Вазирликдан ва ҳар қаэрдан келган хатлар «Аскид» программасига киритилиб борилиб ва назорати олиб борилмоқда. Институт девонхонасида бошқа ташкилотлар билан интернет, факс ва почта орқали ўзаро алоқалар ўрнатилган.

 

 Институт архивида сақланаётган ҳужжатларни рўйхатга олиш, уларни йил бўйича ажратиш ва тартибга солиш, архив ҳужжатларидан фойдаланиш ўрнатилган тартиб қоидалари асосида амалга оширилади.

 

 Институт кафедраларидан битирув малакавий ишлар, ишлаб чиқариш амалиёти ҳисоботлари ва курс ишлари, институт бўлимларини ҳужжатлари қабул қилиниб сақланиб келинмоқда.

   Бўлимнинг асосий вазифалари

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сонли, 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат хокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли, 1999 йил 30 октябрдаги «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 482-сонли Қарорлари асосида иш олиб боришдан иборат.

 

 Институт ректори томонидан тасдиқланган «Низом»ига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта маахсус таълим вазирлигининг буйруқлари ҳамда Ҳайъат қарорлари ва бошқа йўриқнома, хат кўрсатмалар электрон портал тизими орқали институт девонхонаси томонидан қабул қилиниб келинади. Девонхона ходимлари томонидан барча қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ижроси бўйича маълумотномалар белгиланган муддатда вазирликнинг электрон почта, факс орқали юборилади.

Бўлим иш тартиби

- Институтда иш юритиш ишларини олиб бориш ва такомиллаштириш.

 

- Кириш ҳужжатларини қайд қилиш ва улар билан ишлашни тўғри ташкил қилиш.

 

- Юқори ташкилотлар, институт ректорининг фармойишлари, буйруқлари ва фуқаролар аризаларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш.

 

- Иш юритиш жараёнида ташкил топган ҳужжатлардан фойдаланиш ва уларни сақлашни таъминлайди.

 

- Хатларни қабул қилиш ва юбориш.

 

- Институт рахбариятига ва бўлимларига ҳужжатлар, фуқаролар аризаларини тақсимлаш, уларни қайд этиш ва ижросини мунтазам назорат қилиш.

 

- Институт раҳбариятига иш юритиш ва хатлар ижросини назорат қилишга доир хабарлар тақдим этиш.

 

- Институт бўлимлари иш юритиш хизмати ходимлари (лаборант, котиба) ишларини назорат қилиш уларга услубий ҳам амалий ёрдам бериш.

 

- Мақсадли-меъёрий ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва техник воситалардан самарали фойдаланиш.

 

- Девонхона ходимлари хизмат лавозимлари йўриқномасини ишлаб чиқиш ва уларнинг малакаларини ошириб боришни ташкил этиш.

 

Success helper
Success warning