Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими
Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими

Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлинмаси бошлиғи: Мавланов Нормўмин Нормаматович

 

Тел: (0371) 235-24-58

 

E-mail: mavlanovnormumin@mail.ru

 Тижоратлаштириш бўлинмасининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат бошқаруви органлари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва буйруқлари, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро битимлар, Тошкент молия институти Устави, ректор буйруқлари ва фармойишлари, Тошкент молия институтининг ички тартиб-қоидалари, Тошкент молия институтининг Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинма тўғрисида”ги Низоми ва институтнинг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига кўра амалга оширилади.

 

 Тижоратлаштириш бўлинмаси фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

 

- тизимли равишда бозорни таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулотларга (ишлар, хизматлар) бўлган талаб, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган қоплаш муддатини баҳолаш, рентабеллик ва рискларни ўрганиш;

 

- юқори тижорат салоҳиятига эга ва реализация қилиш учун тайёр бўлган истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш;

 

- инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, ҳамкорлар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилиш;

 

- янги технологиялар ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқишни жорий қилиш мақсадида саноат корхоналари билан ҳамкорлик қилиш.

 

 Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича Тошкент молия институтида банк-молия тизими ва хусусий сектор корхоналари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда Республикамизнинг тижорат банклари фаолиятига жорий этиш орқали “Кредитга лаёқатлилик таҳлилининг скоринг модели” инновацион ишланмасини тижоратлаштиришдан институт инновацион жамғармасига 157,0 млн.сўм маблағ келиб тушди.

 

 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Олий таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш орқали “Бюджет ташкилотлари ҳисоб сиёсати” инновацион ишланмасини тижоратлаштиришдан институт инновацион жамғармасига 90,6 млн.сўм маблағ келиб тушди. Хўжалик юритувчи субъектларга инновацион хизматлар кўрсатиш бўйича хўжалик шартномаларидан институт инновацион жамғармасига 58,0 млн.сўм маблағ келиб тушди.

 

Success helper
Success warning