Абдуллаев Ёрқул Иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Олий таълим аълочиси Профессор Аюдуллаев Ёрқул “Статистика” йўналишидаги иқтисодчи олим ҳисобланади. У 5 нафар фан доктори ва 17 нафар фан номзодини тайёрлаб, республикамизда илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Маликов Тоҳир Сатторович Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Тоҳир Сатторович Маликов “Молия” йўналишидаги иқтисодчи олимлардан бири ҳисобланади. Профессор Т.С.Маликов 3 та фан доктори ва 28 та фан номзодига илмий раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилиб, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Хайдаров Низомиддин Хамраевич Иқтисод фанлари доктори, профессор Хайдаров Низамиддин Хамраевич 1962 йилда туғилган. 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтининг “Молия ва кредит” мутахассислигини тамомлаган. 1993 йилда «Финансовое обеспечение инвестиционной деятелности предприятия» мавзусида номзодлик диссертациясини Санкт-Петербург иқтисод ва молия университетида ҳимоя қилган. |
|
Набиев Элшод Ғанийевич Иқтисод фанлари доктори, профессор. Набиев Элшод Ғанийевич 1952 йилда туғилган. 1974 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1982 йилда номзодлик ва 1995 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2001-2006 йилларда Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси Бош таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган. У ҳозирга қадар 2 нафар фан доктори ва 5 нафар фан номзодини тайёрлаб, республикамизда илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга ўзини муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Каримов Акром Аббосович Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Акром Аббосович Каримов “Бухгалтерия ҳисоби иқтисодий таҳлил ва аудит” йўналишидаги иқтисодчи олим ҳисобланади. Профессор А.А.Каримов 1 та фан доктори, 6 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Аюпов Равшан Хамдамович Техника фанлари доктори, профессор Профессор Аюпов Равшан Хамдамович "Ахборот-коммуникацион технологиялар" бўйича олим ҳисобланади. Профессор ўз меҳнат фаолияти давомида 1 та фан доктори ва 2 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз хиссасини қўшмоқда. |
|
Назарова Фотима Хакимовна Иқтисод фанлари доктори, профессор Назарова Фотима Хакимовна “Агроиқтисодиёт” ва “Менежмент” йўналишларидаги иқтисодчи олим ҳисобланади. Профессор Ф.Х. Назарова 2 та фан доктори, 17 та фан номзодига илмий рахбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз хиссасини қўшмоқда. |
|
Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич “Пул-кредит сиёсати ва банк иши” йўналишидаги иқтисодчи олим ҳисобланади. Профессор Т.И. Бобакулов 1 та фан доктори, 3 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Шарбат Зулпикаровна Абдуллаева Ўзбекистон Республикасида “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича олимлардан ҳисобланади. Профессор Ш.З. Абдуллаева 1 та фан доктори, 10 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Жўраев Абдуғаффор Сафарович Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Абдуғаффор Сафарович Жўраев “Солиқлар ва солиққа тортиш” йўналишидаги иқтисодчи олим ҳисобланади. Профессор А.С.Жўраев 3 нафар фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Шоҳаъзамий Шоҳмансур Шоҳназир ўғли Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Шоҳаъзамий Шоҳмансур Шоҳназир ўғли “Баҳолаш иши” йўналишидаги иқтисодчи олим ҳисобланади. Профессор Ш.Ш.Шоҳаъзамий 3 нафар фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Ҳамдамов Баҳром Касимович Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Ҳамдамов Баҳром Касимович “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” йўналишидаги олим ҳисобланади. Унинг рахбарлигида 3 фан номзоди ва 40дан ортиқ магистрлар раҳбарлик қилиб, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Кенжабаев Аман Тургунович Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Аман Тургунович Кенжабаев "Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари" йўналиши бўйича илмий иш олиб бораётган иқтисодчи олимлардан бири ҳисобланади. У 2015 йилдан Халқаро инженерлар академиясининг мухбир аъзоси. Унинг раҳбарлигида 2 та фан номзоди тайёрланиб, айни пайтда 3та фан докторига илмий маслаҳатчи қилиб бириктирилган. |
|
Омонов Акром Абдиназарович Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Акром Абдиназарович Омонов “Молия, пул муомаласи ва кредит” йўналишидаги иқтисодчи олим ҳисобланади, у битта иқтисод фанлари номзодига илмий раҳбарлик қилган. Айни пайтда, А.Омонов раҳбарлигида учта тадқиқотчи иқтисод фанлари доктори илмий дражасини олиш учун тадқиқотлар олиб бормоқда. |
|
Ҳабибуллаев Иброҳим Ҳабибуллаевич Техника фанлари доктори, профессор Професор Иброҳим Ҳабибуллаевич Хабибуллаев “Ер ости сувлари ҳаракати” жараёнларини математик моделлаштириш ва “Иқтисодиётда математик ва статистик усуллар” йўналишидаги олим ҳисобланади. Профессор И.Ҳ.Хабибуллаев 1 та фан доктори, 4 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. |
|
Пардаев Абдунаби Холиқович Иқтисод фанлари доктори, профессор Профессор Пардаев Абдунаби Холиқович “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” йўналишидаги иқтисодчи олим. Профессор А.Пардаевнинг бевосита илмий раҳбарлиги остида айни пайтгача 12 та фан номзоди ва 1 нафар фан доктори тайёрланган. |