Молиявий менежмент кафедраси
Молиявий менежмент кафедраси
soliq

Элмирзаев Самариддин Эшкуватович

Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент

   

    Элмирзаев Самариддин Эшкуватович 1982 йил 10 ноябрда Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги Жом қишлоғида ишчи оиласида туғилган.  Миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзанди бор.

    Самариддин Элмирзаев 2006 йилда Тошкент молия институти “Солиқлар ва солиққа тортиш” бакалавриат таълим йўналишини, 2008 йилда  “Солиқлар ва солиққа тортиш” магистратура мутахассислигини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини 2008 йилдан Тошкент молия институтида давом эттириб келмоқда.

    2018 йил март ойидан “Молиявий менежмент” кафедраси мудири.

    2012 йилда 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини;

    2017 йилда эса докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

    С.Элмирзаев илмий-педагогик фаолияти давомида бевосита муаллифлигида 3 та дарслик, 2 та электрон дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 5 та илмий монография, 30 га яқин илмий мақола (шундан учтаси ривожланган давлатларда), 2 та дастурий маҳсулот, 40 ортиқ илмий тезислар эълон қилинган.

    С.Элмирзаев давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилишида фаол иштирок этиб келмоқда.

    У талабчан раҳбар, баркамол авлод тарбиясида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган жонкуяр мураббий, иқтидорли талабалар, тадқиқотчи ва докторантларга йўл кўрсатувчи фидоий олимларимиздан биридир.

Кафедра тарихи

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида таълим тизимини такомиллаштириш ва ислоҳ этишда бир қанча мутахассисликлар қаторида молиявий менежмент мутахассислигига ҳам кенг талаб вужудга келди.

 

Тошкент молия институти молия-иқтисодиёт соҳаси мутахассисларни иқтисодиёт тармоқларига етказиб берадиган таянч олий таълим муассасаси саналиб, замон талабига монанд ҳолда 2001 йилда институтнинг магистратура бўлими қошида “Молия ва кредит” кафедраси ташкил этилди. 2004-йилдан кафедра “Молиявий менежмент” кафедраси деб номланади ва ҳозирда “Менежмент” факултети таркибий қисми ҳисобланади. Кафедрага 2004-2018 йилларда и.ф.д., проф. Б.Э.Тошмуродова мудирлик қилган. 2018 йил 28 мартдан и.ф.д. С.Элмирзаев кафедра мудири сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

Қисқа муддатда институт раҳбариятининг амалий кўмагида кафедранинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, зарурий техника ва алоқа воситаси билан таъминланди. Кафедрага илмий-педагогик фаолиятни олиб бориш учун ёш мутахассис кадрлар жалб этилди.

 

Кафедрада 20 нафар педагог-ходим фаолият юритади, шу жумладан, 3 нафари, фан доктори, профессор, 8 нафари фан номзоди (PhD), доцентлардир

 

Тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ кафедра томонидан қуйидаги фанлар ўқитилмоқда:

 

Бакалавр йўналишларида:

 

  • - Молиявий менежмент;
  • - Корпоратив молия;
  • - Молия бозори.
  •  

Магистратура мутахассисликларида:

 

  • - Корпоратив бошқарув;
  • - Корпоратив молия стратегияси;
  • - Корпоратив солиқларни режалаштириш;
  • - Биржа иши;
  • - Халқаро молия бозори.

Ҳар йили кафедрада ўқитиладиган барча фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар янгиланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилади ва тасдиқланади. Ўқув йили давомида улар такомиллаштириб борилади. Жумладан, қабул қилинган янги қонунлар, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари ҳамда амалдаги қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олиниб ўқув-услубий мажмуалар янгиланиб, замонавий ўқув адабиётлари билан бойитиб борилади. Кафедра педагог-ходимлари малака ошириш жараёнида эгаллаган тажрибалари асосида маъруза ва семинар машғулотларида педагогик ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб келмоқдалар.

Охирги йилларда кафедрада ўқитиладиган фанлар ва илмий-тадқиқот ишлари доирасида нашр этилган дарслик, ўқув қўлланма, монография, ўқув-услибий қўлланма ва услубий қўлланмалар:

 

  • - С.Элмирзаев. Замонавий корпоратив бошқарув. Дарслик. – Т.: Иқтисод-молия. 2019. – 412 б.
  • - С.Элмирзаев. Корпоратив молия. Дарслик. – Т.: Иқтисод-молия. 2019. – 412 б.
  • - С.Элмирзаев. Корпоратив солиқларни режалаштириш. Дарслик. – Т.: Иқтисод-молия. 2019. – 412 б.
  • - Б.Тошмуродова, С.Элмирзаев, Н.Турсунова. Молиявий менежмент. Дарслик. – Т.: Иқтисод-молия. 2017. – 338 б.
  • - Б.Тошмуродова, С.Элмирзаев, Н.Турсунова. Молиявий менежмент. Электрон дарслик. – 2016.
  • - С.Элмирзаев, Ж.Қурбонов. Корпоратив молия. Электрон дарслик. – 2016. – 412 б.
  • - Б.Тошмуродова, С.Э.Элмирзаев, Корпоратив молия стратегияси, Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисод-молия, 2013. – 128 б.
  • - Б.Тошмуродова, О.Хамдамов, Молиявий менежмент. Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисод-молия. 2012. – 160 б.
  • - Тошмуродова Б., Элмирзаев С., Корпоратив солиқ менежменти. Ўқув қўлланма. – Т.: Мумтоз сўз. 2010. – 104 б.
  • - А.Ботиров, С.Элмирзаев. Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш йўллари. – Т.: Тамаддун, 2013. – 164 б.
  • - Ж.Исаков, Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда кредитнинг роли ва унинг самарадорлиги. – Т.: Иқтисод-молия, 2012. – 228 б.
  • - Ж.Ж.Қурбонов, С.Э.Элмирзаев. Корпоратив молия-фанидан электрон дарслик. 04.04.2016-й. ДГУ 03695 рақамли патент.
  • - Ж.Ж.Қурбонов. Интеллект тезкор савол-жавоб электрон дастури. 11.11.2015-й. ДГУ 03418 рақамли патент.

Кафедранинг олий ўқув юртлари ва илмий муассасалар билан ҳамкорлиги

1. Кафедра республикамиздаги турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда, хусусан ТДИУ билан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишлари доирасида педагог-ходимлари орасидан молия мутахассислиги бўйича фан докторларини тайёрлаш борасида ҳамкорлик олиб борилмоқда.

 

2. Кафедра корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан илмий семинарларда фаол қатнашмоқдалар.

 

3. Ўзбекистон Республикаси банк молия академияси билан монография ва рисолалар тайёрланмоқда, илмий-назарий конферециялар ташкил этилмоқда.

 

4. Кафедранинг педагог-ходимлари ўқув йили давомида Германия, Россия, Кореа, Қозоғистон, Малайзия давлатларида ўтказилган халқаро илмий ва амалий анжуманларда ўз илмий мақолалари билан иштирок этдилар. Истиқболда Россия Федерациясининг Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан илмий-тадқиқот ишлари ҳамда ўқув-услубий адабиётларни яратиш доирасида халқаро алоқаларни ўрнатиш ҳамда ҳамкорликда илмий-амалий конферециялар ташкил этиш режалаштирилган.

Илмий-тадқиқот ишлари

Кафедранинг илмий-тадқиқот йўналиши асосан “Корпоратив молияни бошқарувнинг долзарб масалалари” доирасида бўлиб, кафедранинг илмий-тадқиқот ишларига докторантлари, мустақил изланувчи ва педагог-ходимлар кенг жалб этилган.

 

2017-2019 йиллар давомида 2 нафар фан доктори, 4 нафар PhD тайёрланди.

 

Охирги 3 йилда 7 та дастурий маҳсулотга муаллифлик гувоҳномаси олинди.

 

Шунигдек, 5 та илмий монография, 50 дан ортиқ, жумладан хорижда 10 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилинди.

Маънавий-маърифий ишлар

Ёшлар орасида ижтимоий-сиёсий ҳамда мафкуравий дунёқарашни юксалтириш, маънавиятимизга, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга ҳурмат туйғусини шакллантириш, ёшларнинг қалби ва онги, соғлом тафаккури учун курашиш тақозо этилаётган бугунги кунда маънавий-маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратиш, маънавиятни ёшлар онгига сингдириш кафедра томонидан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг ўзагини ташкил этади. Кафедра маънавий-маърифий ишлар режаси асосида турли маънавий-маърифий тадбирлар, кафедра ҳафталиклари доирасида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

 

Икки нафар профессор ўқитувчи гуруҳ мураббийлигига жалб этилган.

 “Молиявий менежмент” кафедраси қошидаги “Молиявий менежерлар” илмий тўгараги фаолияти

“Молиявий менежерлар” илмий тўгарагининг раҳбари О.Хамдамов иқтидорли талабалар билан ишлаган ҳолда, иқтидорли талабалар билан “Молиявий менежмент” ва “Корпоратив молия” фанларининг турли мавзулари доирасида илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

 

“Молиявий менежмент” факультети “Молиявий менежмент” кафедрасининг “Молиявий менежерлар” илмий тўгараги иқтидорли талабалар билан ишлашни ташкил этиш борасида қуйидаги фаолиятларни олиб боради:

 

  • - иқтидорли талабаларни аниқлаш ва танлаш, мойиллигига қараб, уларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш;
  • - иқтидорли талабалар фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
  • - таълим олаётган иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини даврий равишда аниқлаб бориш;
  • - иқтидорли талабаларни илмий тадқиқот ишларни мустақил равишда бажаришга ўргатиш;
  •  

Иқтидорли талабаларни ўқув режа доирасидаги мутахассислик фанлари бўйича оладиган билимларини мустақил равишда илмий тадқиқот ишларини бажариш негизида чуқур ва мукаммал эгаллашларига шарт-шароитлар яратиш ва кўмаклашиш.

Боғланиш учун маълумотлар:

 

Манзил: 100000, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60-а уй.

 

Тел: (99871) 235-37-48

 

Э-маил: kmom@tfi.uz

 

Success helper
Success warning