Институт матбуот котиби Назаров Ғулом Акмал ўғли
E-pochta: gulom_nazarov@tfi.uz |
Матбуот котибининг асосий вазифалари |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ҳамда институт рахбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ахборот сохасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;
Кенг жамоатчиликни институт фаолияти, соҳага доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида ҳолисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ўрнатиш, доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини тарқатиш;
Институтнинг веб-сайтида (шу жумладан, ижтимоий тармоқларда) ахборотларни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, интернет тармоғидаги веб-ресурсларни ривожлантириш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ҳамда институт таркибидаги белгиланган бўлимлар ҳодимлари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда эьлон қилиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шархлар ҳамда ахборот-тахлилий материаллар тайёрлаш;
Институт фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида институт ректорига ахборот бериш;
Институтнинг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видео материалларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш.
Биография:
|