Режа молия бўлими
Режа молия бўлими
soliq

 Режа-молия бўлими бошлиғи: Маркинг Людмила Иосифовна

 

 Бўлим манзили: Режа-молия бўлими Тошкент ш., Юнусобод тумани, А.Темур 60А  уй манзилида жойлашган

 

 Телефон: 235-40-76

 

 E-mail: rejamoliya@tfi.uz

Бўлим ва унинг фаолияти ҳақида маълумот

 Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида таълим муассасаларини молиялаш, жумладан, олий ўқув юртларида ўқитиш жараёнини замон талаблари даражасига етказиш, яъни, уларда ижтимоий ҳимоялашни такомиллаштириш, моддий-техника базасини кенгайтиришда «Режа-молия» бўлимлари муносиб ҳиссасини қўшиб келишмоқда. Шу қаторда, бизнинг бўлимимиз ҳам институт ташкил қилинганидан буён фаолият юритиб келмоқда. Зеро, бўлимимиз фаолият юритиш жараёнидаги асосий мақсад институтимиз жамоасини имкон қадар ижтимоий химоя қилиш, ўқув жараёнини юқори савияда ўтиши учун зарурий ўқув жихозлари ва технологиялари билан таъминлаш, талабалар уйларида истиқомат қиладиган ёшларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режалар ишлаб чиқиш ҳамда мазкур тадбирларни амалга оширишни молиялаштиришга қаратилган. Шунингдек, институтимиз иқтисодий вазиятини яхшилаш, маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, харажатларни белгиланган режалар асосида амалга ошириш, ортиқча сарфларга йўл қўймаслик бўлим фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.

 

 Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим, илмий-тадқиқот, тадбиркорлик ишлари самарадорлигини таъминлаш институт молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректори қошидаги асосий бўғинлардан бири Режа-молия бўлими зиммасига ҳам юкланган.

 

 Режа-молия бўлими фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, иқтисодий таҳлил ўтказиш, намунавий штатлар жадвалини тўғри юритишни назорат қилиш ҳамда институт фаолиятини мунтазам молиялаштириб боришдан иборат.

Режа-молия бўлими ходимларининг таркиби

 Бўлимда ишловчи ходимлар сони 3 кишидан иборат бўлиб, улар қуйидагиларни ташкил етади:

- Бўлим бошлиғи;

- I — даражали иқтисодчи;

- II — даражали иқтисодчи;

Режа-молия бўлими ходимларининг вазифалари

 

- Бўлимга юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўлим бошлиғи, 1-тоифали иқтисодчи билан ташкилий-амалий ишлар билан таъминланади.

- Бўлим фаолиятига раҳбарликни бўлим бошлиғи амалга оширади.

 Бўлим бошлиғининг вазифалари:

 

  • Бўлимнинг ишини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш, ҳамда доимий иш режага мувофиқ олиб бориш;
  •  
  • Бўлим бошлиғи иш режасида белгиланган вазифаларни ҳамда бошқа топшириқларни ўз вақтида, сифатли ҳамда зарур даражада бажарилишини доимий равишда назорат қилиб бориш;
  •  
  • Ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг иқтисодий соҳасидаги ҳамда Институт ректорининг фармойишлари, буйруқлари, кўрсатмалари асосида иш олиб бориш;
  •  
  • Бўлимга юклатилган вазифаларни сифациз тайёрлаш ҳолатларига йўл қуйган ходимларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари кўриш;
  •  
  • Муассаса раҳбарининг топшириғига кўра маблағларни сарфлаш бўйича қарор, фармойишларни експертиза қилиш ва иқтисодий таҳлил ўтказиш;
  •  
  • Бюджет ва нобюджет маблағлар бўйича смета лойиҳаларини тузиш ва уни тасдиқлатиш учун вазирликка тақдим етиш;
  •  
  • Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари штатлари ва контингентлари бўйича режалар бажарилиши тўғрисидаги 3-2 шакл ҳисоботини топшириш;
  •  
  • 3-2 шакл ва 4-таълим статистик ҳисоботлари топширилгандан сўнг ўқув йили бошига талабалар сонидан келиб чиққан ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибини аниқлаш.
  •  
  •  

1-тоифали иқтисодчининг вазифалари:

 

  • Намунавий штатлар жадвалини тузиш ва штат интизомини назорат қилиш;
  •  
  • Харажатлар сметасининг ҳар чорак хисоботини тузиш ва уларни вазирлик ҳамда статистик ташкилотларга тақдим етиш;
  •  
  • Профессор-ўқитувчи ва ходимларни моддий рағбатлантириш харажатлар сметасининг ҳар чорак хисоботини тузиш ва уларни вазирлик ҳамда статистик ташкилотларга тақдим етиш;
  •  
  • Ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 18 ноябрдаги 4-мб-сон қарори билан тасдиқланган 1-Т шакли бўйича меҳнат ҳисоботини Тошкент шаҳар статистика бошқармасига топшириб бориш;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистика тўғрисида»ги қонунига асосан тақдим етилган ҳамда Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 16 октябрдаги 6-мб-сон қарори билан тасдиқланган 4-таълим шакли бўйича ҳар ўқув йили бошига олий ўқув юртлари йиллик ҳисоботини топшириш.
  •  
  • Бўлим бошлиғининг топшириқ ва кўрсатмаларини ўз вақтида сифатли бажариш;
  •  
  • Талабалар контингентини ҳар ойнинг 1-15 ҳолатига тузиб бориш;
  •  
  • Юқори ташкилотлардан келган хатларга жавобни компютерга киритиш ва чоп қилиш ва бошқалар.
  •  
  •  

  2-тоифали иқтисодчининг вазифалари:

 

  • ЎУМТВ ҳамда юқори ташкилотлардан келган хат ва  топшириқларни белгиланган муддатдан кечиктирмасдан бажариш;
  •  
  • Янги ўоқув йили учун қабул қилинаётган  профессор- ўқитувчилар ва ҳодимлар ойлик маошларини  ёзиб бориш;
  •  
  • Ҳар ойнинг биринчи санасига талабалар контингентини ҳамда  профессор- ўоқитувчилар ва ҳодимлар  сонини аниқлаб бориш;
  •  
  • Штат интизомини қатий назорат қилиб бориш;
  •  
  • Институтда талим ҳизмати ва сервис сохаси бўойича тушум т ўғрисидаги малумотни ЎУМТВга ҳар ойнинг 3-санасига қадар топшириш;
  •  
  • Бўлимда кириш, чиқиш ҳатларни рўйхатини олиш ва бошқалар.
  •  
  •  

Режа-молия бўлими ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

  • Режа-молия бўлимини ректор томонидан тайинланган бошлиқ бошқариб боради ва унга шу бўлимдаги барча ходимлар бўйсинади;
  •  
  • Режа-молия масалалари бўйича кўрсатмалар ва топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш;
  •  
  • бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари сарфланишини назорат қилиш;
  •  
  • Режа-молия масалалари бўйича ёзишмалар олиб бориш;
  •  
  • Меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш ва бошқалардан иборат.
  •  

 

 

Success helper
Success warning