Директор: Ташпулатов Фарход Алишерович
Телефон: (71) 237-51-45 |
Олий ўқув юртлариароспорт мажмуасининг тарихи |
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги” қонунлари ҳамда "Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга каратилган кўшимча чора-тадбирлар Дастури"нинг ижросини таъминлаш мақсадида фаолият олиб боради. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс фуқарони шакллантиришни назарда тутади.
Ўзбекистон республикаси фуқароларининг энг асосий конститутциявий ҳуқуқларидан ҳисобланган билим олиш, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан етук бўлиб ривожланишига кўмаклашиш асосий мақсадимиз. Спорт мажмуасида спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ва очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот ҳисобланиб, унда жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик орқали жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, унинг қобилиятини ва харакат фаоллигини такомиллаштириш, сағлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий мослаштириш мақсадида жисмоний тарбия ва жисмоний маданиятнинг турли шаклларини ташкил қилишдан иборат.
Олий ўқув юртлариароспорт мажмуаси 2014 йил 18 августда №13 АВИЗО билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясидан институт балансига қабул қилинган ва Тошкент молия институти Кегашининг 2015 йил 26 мартдаги 8/7.2. қарори билан “Олий ўқув юртлариароспорт мажмуаси” тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Мазкур низом асосида ўз фаолиятини юритмоқда. |
Олий ўқув юртлариароспорт мажмуасининг асосий вазифалари |
Тошкент молия институти ҳамда бошқа олий ўқув юртлари талабалари жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишлари учун шароитлар яратиш;
Тошкент молия институти ҳамда бошқа олий ўқув юртлари профессор-ўкитувчилари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошка фукароларнинг спорт турлари билан шуғулланишлари ва соғломлаштириш хамда бўш вақтларини яхши ўтказишлари учун шароитлар яратиш;
Олий ўқув юртлариароспорт мажмуаси уюштирилган спорт мусобақалари, семинарлар ва ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказишни таъминлаш;
Спорт билан шуғулланувчиларга хизмат кўрсатишни белгиланган меъёрлар доирасида ташкил ва назорат қилиш;
Олий ўқув юртлариароспорт мажмуаси ҳудудиди ва ўйин майдонининг санитария –эпидемиология талаблари талабларига жавоб беришини таъминлаш;
Олий ўқув юртлариароспорт мажмуаси таркибига кирган мол-мулкни тежаб фойдаланишни ташкил этиш;
Ўзбекистон республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий тадбирлар, спорт ва ўқув тренинг машғулотларини ташкил этиш; |
Олий ўқув юртлариароспорт мажмуасининг фаолияти |
Спорт мажмуасидан 8 та спорт тури бўйича хизматлар кўрсатиб келмоқда.
1. Бассейн; 2. Футбол; 3. Теннис; 4. Баскетбол; 5. Волейбол; 6. Бодментон; 7. Тренажёр; 8. Спорт ўйинларини ўтказиш ташкил қилиш; |