ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИАРО СПОРТ МАЖМУАСИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИАРО СПОРТ МАЖМУАСИ

  Умумий маьлумотлар

  Директор: Ташпулатов Фархад Алишерович

  Қабул вақтлари: 1400 – 1700

  Телефон: (71) 237 51 45

  E-mail:  vipsobachka@inbox.ru

  Веб-сайт:  www.tfi.uz

 

Олий ўқув юртлариароспорт мажмуасининг тарихи

       Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги” қонунлари ҳамда  "Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга каратилган кўшимча чора-тадбирлар Дастури"нинг ижросини таъминлаш мақсадида фаолият олиб боради. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс фуқарони шакллантиришни назарда тутади.

Ўзбекистон республикаси  фуқароларининг энг асосий конститутциявий ҳуқуқларидан ҳисобланган билим олиш, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан етук бўлиб ривожланишига кўмаклашиш асосий мақсадимиз. Спорт мажмуасида спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ва очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот ҳисобланиб, унда жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик орқали жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, унинг қобилиятини ва харакат фаоллигини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий мослаштириш мақсадида жисмоний тарбия ва жисмоний маданиятнинг турли шаклларини ташкил қилишдан иборат.

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси 2014 йил 18 августда №13 АВИЗО билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясидан институт балансига қабул қилинган ва Тошкент молия институти Кегашининг  2015 йил 26 мартдаги 8/7.2. қарори билан “Олий ўқув юртлариароспорт мажмуаси” тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Мазкур низом асосида ўз фаолиятини юритмоқда.

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасининг асосий вазифалари

Тошкент молия институти ҳамда бошқа олий ўқув юртлари талабалари жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишлари учун шароитлар яратиш;

Тошкент молия институти ҳамда бошқа олий ўқув юртлари профессор-ўкитувчилари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошка фуқароларнинг спорт турлари билан шуғулланишлари ва соғломлаштириш хамда бўш вақтларини яхши ўтказишлари учун шароитлар яратиш;

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси уюштирилган спорт мусобақалари, семинарлар ва ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказишни таъминлаш;

Спорт билан шуғулланувчиларга хизмат кўрсатишни белгиланган меъёрлар доирасида ташкил ва назорат қилиш;

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси ҳудуди, бассейн ва ўйин майдонининг санитария–эпидемиология талабларига жавоб беришини таъминлаш;

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси таркибига кирган мол-мулкни тежаб фойдаланишни ташкил этиш;

Ўзбекистон республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий тадбирлар, спорт ва ўқув тренинг машғулотларини ташкил этиш;

Олий ўқув юртлариароспорт мажмуасининг фаолияти

Спорт мажмуасидан 8 та спорт тури бўйича хизматлар кўрсатиб келмоқда.

1.Бассейн

2.Футбол

3.Теннис

4.Баскетбол

5.Волейбол

6. Бадминтон

7. Тренажёр

8. Спорт ўйинларини ўтказиш ташкил қилиш

ЁПИҚ СУВ ҲАВЗАСИ

Сузиш бассейни: ўлчами 25 м. Х 11 м., чуқурлиги 1,20-1,80 м., хажми-422 м.куб, сув юзаси майдони-275 м.кв., сув ҳарорати-27-28 (С), 1 соат. (макс) 20 та одам сузиши мумкин.

ТЕННИС КОРТИ.

Теннис майдони: ўлчами 24 м. х 11 м. ва қўшимча 4 та бадментон майдонлари мавжуд.

ШАХМАТ.

Шахмат ўйнаш учун спорт жиҳозлари билан таъминланган.

СТОЛ ТЕННИСИ.

Стол теннисси ўйнаш учун спорт жиҳозлари билан таъминланган.

СПОРТ ТАДБИРЛАРИ.

Спорт мажмуасида ёпиқ универсал залида хар хил спорт тадбирлари ўтказиш учун шароит яратилган.

ОЧИҚ БАСКЕТБОЛ МАЙДОНИ.

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасининг 364 м2 ўлчамдаги ташқи очиқ баскетбол майдони.                                                                                                                                                                                                                                              

ОЧИҚ ФУТБОЛ МАЙДОНИ.

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасининг 40х20 метр ўлчамдаги ташқи очиқ футбол

 майдони.

ГИМНАСТИКА ЗАЛИ

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасининг гимнастика ва кураш зали. Ўлчами: узунлиги 11метр, эни 9метр

Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида

“Хотира ва Қадрлаш куни” га ҳамда “Спорт ойлиги ” муносабати билан олий таълим муассасалари ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар ва  талабалар  ўртасида спортнинг “Футбол” туридан ўртоқлик учрашуви мусобақаси бўлиб ўтди. (Тошкент молия институти ва Тошкент Иригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари институти профессор-ўқитувчилар).

Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида

Тошкент молия институти олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида  1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами ҳамда Президентимиз бешта ташаббуслари, шулардан иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш уларни спорт соҳасида қобилиятни намоён қилиш, уларга зарур шароитлар яратиш йўналтириш, муносабати билан олий таълим муассасалари ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар ва  талабалар  ўртасида спортнинг “Футбол” туридан ўртоқлик учрашуви мусобақаси бўлиб ўтди. (Тошкент молия институти ва Тошкент тўқимачиллик енгил саноат институти профессор-ўқитувчилар).

Махалла билан ҳамкорликда

“Спорт ойлиги ” муносабати билан махалла фуқаролари ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар ва “Буюк Турон” махалла фуқаролари  ўртасида спортнинг “Шахмат” туридан ўртоқлик учрашуви мусобақаси бўлиб ўтди.

Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуа ҳодимлари

Success helper
Success warning