3-сонли талабалар турар жойи
3-сонли талабалар турар жойи

Тошкент молия институтига қарашли

3-сонли талабалар турар жойи ҳақида маълумот

 

    Тошкент молия институтига қарашли 3-сонли талабалар турар жойи Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 1-уй,  9 қаватли,  193 ўринга мўлжалланган, ҳар  қаватда 2 ва 3 киши яшаши мумкин бўлган хоналари бор. Ҳар бир қаватда дам олиш хоналари, овқатланиш хоналари, кир ювиш хоналари, ювиниш хоналари замон талаблари даражасида жиҳозланган. Талабаларни соғлом ва бақувват бўлишлари ва шуғулланишлари учун  спорт зал турли хил спорт анжомлари билан жиҳозланган. Талабаларни соғлиғи учун тиббиёт хонаси фаолияти йўлга қўйилган. Талаба-ёшлар юртимизда ва жаҳонда бўлаётган воқеа ҳамда ҳодисалардан хабордор бўлишлари учун  11 турдаги газета ва журналларнинг охирги сонлари билан таъминланган. Талабалар турар жойида кутубхона фаолият юритади. Кечаю-кундуз профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар томонидан навбатчилик йўлга қўйилган.

 

3-талабалар турар жойидан фотолавҳалар

Success helper
Success warning