Ёшлар иттифоқи
Ёшлар иттифоқи

Бўлим бошлиғи: Маҳмудов Камол Самадович

 

Боғланиш учун маълумотлар:

 

Қабул вақти: Ҳар куни 0900-1700

 

Тел: (998 71) 235-41-83   

 

E-mail: ittifoq@tfi.uz

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент молия институтидаги бошланғич ташкилоти ўз сафига 3976 нафар талаба-ёшларни бирлаштирган бўлиб, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан талаба-ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш, мустақил ҳаётдаги илк қадамларида кўмаклашиш, ўқишдан бўш вақтларини кўнгилли, мазмунли ташкил этиш ҳамда Ёшлар иттифоқи атрофида бирлаштириш билан бирга, уларда комил инсон фазилатларини тарбиялаш, ёшларнинг дунёқарашини бунёдкор ғоялар билан озиқлантириш, интеллектуал мулкка эгалик туйғусини шакллантириш, ташаббус ва янгиликларини қўллаб-қувватлаш  ва талаба-ёшларни  Ёшлар иттифоқи атрофида бирлаштиришдан иборат.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент молия институтидаги бошланғич ташкилоти Кенгаши 13 нафар аъзодан иборат бўлиб, Кенгаш таркиби

 

1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ИБТ Ёшлар етакчиси

 

2. Ёшлар етакчисининг биринчи ўринбосари

 

3. Фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш йўналиши етакчиси

 

4. Ташаббус ва ёшлар тадбиркорлиги йўналиши етакчиси

 

5.Таълим жараёни сифатини мониторинг қилиш йўналиши етакчиси

 

6.Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ўқишга қабул қилинган талабалар билан ишлаш йўналиши етакчиси

 

7. Ёшлар етакчисининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 

8. Маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар туризми йўналиши етакчиси

 

9. Спорт, саломатлик йўналиши етакчиси

 

10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконият чекланган талабалар билан ишлаш йўналиши етакчиси

 

11. Ташкилий-назорат ва кадрлар йўналиши етакчиси

 

12. Матбуот котиби,ёшлар медиа гуруҳи раҳбари

 

   13. Талабалар мурожаатлари билан ишлаш йўналиши етакчиси  жамоатчилик асосида фаолият кўрсатмоқда.

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент молия институтидаги бошланғич ташкилоти қошида ташкил этилган “Ёш посбонлар” жамоат тузилмаси, “Молиячи” театр, “Заковат”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Ватанпарвар”, “Мунозара” клублари самарали фаолият олиб бормоқда.

 

Success helper
Success warning