Юрист маслаҳатчи–институтнинг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, жорий қилинадиган мустақил лавозим ҳисобланади. Юрист маслаҳатчиси бевосита институтинститутнинг раҳбарига бўйсунади.
Институт юрист маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Институтнинг юрист маслаҳатчиси лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ва иш стажи камида 3 йилга эга бўлган шахс ишлаши мумкин. |
Институтнинг юрист маслаҳатчисининг асосий вазифалари |
- институтнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш;
- институтнинг ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш;
- институтни ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш;
- институтнинг шартномавий-ҳуқуқий ва талабномадаъво ишларини юритишда қатнашиш;
- судларда ва бошқа идораларда институтнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш.
- юрист маслаҳатчи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: 1. Ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида:
- институтни ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда қатнашади;
- институтни ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашади;
- университенинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашади;
- мустақил ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда экспертизадан ўтказиш ва институт билан келишиш учун тақдим қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юрист маслахатчиси томонидан институтнинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
- институт фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
- институтгаа келиб тушган ва давлат органининг ўзи томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;
- институтнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
- институтни ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;
- институт ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўјрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади;
- институт фаолиятига тегишли қонунчиликни тарјиб қилиш ишларини амалга оширади;
- институт ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга институт фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради; 2. Институт фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида:
- институт ва унинг тизимига кирувчи бўлинмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўјрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;
- институтни раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юрист маслахатчиси томонидан институтнинг бошқа ваколатли бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
- мустақил равишда ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда институт буйруқлари, фармойишлари ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўјрисида таклифлар тайёрлайди;
- институтда ва унинг тизимига кирадиган бўлинмаларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
- институтда ва унинг тизимига кирадиган бўлинмаларда мулк сақланиши таъминланишининг ҳуқуқий механизмларини ташкил қилади;
- институтнингбошқа бўлинмалари билан биргаликда давлат органи, унинг тизимига кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, шикоятлар ва бошқа мурожаатларни кўриб чиқади;
- институтда бошқарув тизимини такомиллаштириш, институтни тизимига кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
- институтда меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоавий шартнома, жамоавий битим ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
3. Шартномавий-ҳуқуқий, талабномадаъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:
- бошқа бўлинмалар билан биргаликда институт томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юрист маслахатчис томонидан институтнинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
- қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;
- шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
- институт томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
- институтнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади, институтда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
- тегишли бўлинмалар билан биргаликда давлат органининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;
- шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради; - институтнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади;
4. Бошқа соҳаларда:
- институт тизимига кирадиган бўлинмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
- қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини институт тизимига кирадиган бўлинмаларга етказади.
|