Хабарингиз бор, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан «Маърифат майдони» республика танловини эълон қилинганди.
Бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида ушбу танловнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги тўртта олийгоҳнинг жамоалари иштирок этишди.
Жамоалар «Адиб ҳаёти», «Тезкор савол-жавоб» ва «Адиблар ҳаёти ва ижодидан театрлаштирилган композиция» шартлари бўйича ўзаро беллашишди. Жамоаларни махсус ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришди.
Танловда институтимиз талабалари фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
2023 йилнинг 31 январь куни Тошкент молия институти қошидаги ТМИ-ПДУ қўшма факультети тюторлари ва талаба-ёшлари Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 87-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабга ташриф буюришиб, мактаб ўқувчилари учун байрам тадбири уюштиришди.
Байрам тадбирида барча болажонлар учун ўйинчоқлар ва ширинликлар улашилиб, уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури намойиш этилди.
Тошкент молия институтида илмий фаолиятни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш, хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш ҳамда халқаро рейтинглардан муносиб ўрин эгаллаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, институтда илмий фаолият билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчиларни халқаро тажрибаларни ўрганишга жалб этиш мақсадида хориж олий таълим муассасаларида тажриба алмашинув дастурларини ташкил этилмоқда.
Хусусан, айни кунларда институтнинг «Банк иши» кафедраси профессори Ф. Холмаматов ва «Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси досенти Ш. Халиловлар Чехия давлатида малака оширишмоқда. Шу билан бирга вакилларимиз Чехия давлатининг Прага шаҳрида болиб отаётган «Бутун жаҳон олий таълим муассасалари рейтинги» форумида иштирок этишмоқда.
#Танлов
Тошкент молия институтида талаба-ёшларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш ҳамда иқтидорли ёшларнинг ўз имкониятларини, иқтидорларини юзага чиқариш мақсадида факультетлараро «Талабалар театр студиялари» кўрик-танловига старт берилди.
Кўрик-танлов 2023 йил 15 февраль соат 15:00 да А-бино фаоллар залида бўлиб ўтади.