АХБОРОТ ХАТИ

АХБОРОТ ХАТИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

 

«ЗАМОНАВИЙ МОЛИЯНИНГ МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО

 ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ»

мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман

 

АХБОРОТ ХАТИ

 

2021 йил 14-15 май кунлари

Тошкент молия институти томонидан

 «Замонавий молиянинг миллий ва халқаро долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади

 

Анжуманга мамлакатимиз ҳамда хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар иштирок этиш учун таклиф этилади.

АНЖУМАН ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  1. Молия назариясига замонавий қарашлар ва концепциялар
  2. Бюджет-солиқ сиёсатининг мунозарали масалалари
  3. Давлат қарзларини оптималлаштириш ва самарали бошқариш
  4. Давлат харидлари: замонавий муаммо ва ечимлар
  5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари молиявий имкониятларини кенгайтиришнинг долзарб масалалари
  6. Муқобил молиялаштириш тизимини ривожлантиришнинг миллий ва халқаро хусусиятлари
  7. Корпоратив молияни ривожлантириш ва капитал бозори самарадорлигини оширишнинг миллий ва халқаро тажрибалари
  8. Халқаро молия институтлари ва молиявий муносабатларни ривожлантириш

 

Анжуманга тақдим этиладиган маъруза тезисларига талаблар:

  • тезислар анжуман илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, муаллиф анкетаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим;
  • материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;
  • маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, муаллифнинг телефон рақами, электрон манзили ёзилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.

 Материалнинг тузилиши:

  1. Қисқача аннотация (2-3 гап ҳажмида), калит сўзлар (5-6 та);
  2. Тадқиқот мавзусидаги мавжуд муаммолар;
  3. Муаммони ҳал қилиш усуллари;
  4. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар;
  5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

           Анжуманга материалларни тақдим этиш муддати. Анжуманда қатнашиш учун талабгорлар 2021 йил 12 майгача белгиланган тартибда маъруза тезисларини қуйида кўрсатилган электрон манзилга жўнатишлари лозим.

Тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши зарур. Материалда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг шахсан ўзи масъул ҳисобланади. Ташкилий қўмита юборилган материалларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Анжуман мавзусига мос бўлмаган, тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва кечикиб топширилган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

Анжуман материалларини тўплам шаклида чоп этиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш учун иштирокчилар тезисларни ҳар бир саҳифаси учун 20 000 сўм миқдорида ташкилий бадал маблағини тўлашлари зарур. Хорижий иштирокчилар учун бепул.

Мурожаат учун манзил. Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60а-уй, Молия факультети биноси (111-хона), «Молия» кафедраси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-71-234-04-79 (кафедра);
+998-97-480-88-09 (Рано Ташматова), +998-97-708-27-38 (Хотамжон Қобулов)

Материалларнинг электрон варианти қуйидаги манзилларга юборилиши мумкин: e-mail: modfinconf@rambler.ru. Хат мавзусида “Анжуман учун тезис” деб ёзилиши керак.

Анжуман эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, офлайн ва онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.

 

 

 

 

МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ*

 

Фамилия

 

Исми

 

Шарифи

 

Иш/ўқиш жойи

 

Эгаллаб турган лавозими

 

Илмий даража

 

Илмий унвон

 

Телефон рақами (мобил)

 

e-mail

 

Материалнинг номи

 

Секция рақами ва номи

 

 

* Қисқартирилмаган ҳолда тўлдирилади.

 

18:00 / 2021-04-30
Success helper
Success warning