Очиқ эшиклар куни – 2022

Очиқ эшиклар куни – 2022

Жорий йилнинг 3 март куни Венгриянинг Обуда университети томонидан Тошкент вақти билан 16:00-20:00 да виртуал «Очиқ эшиклар куни – 2022»  тадбири ўтказилиши режалаштирмоқда.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – Университетда мавжуд факультет ва ўқув дастурлари ҳақида маълумот бериш ҳамда Венгриянинг “Stipendium Hungaricum” давлат стипендияси ва “Erasmus” дастури доирасида грантларни қўлга киритиш имкониятларини талабалар ва уларнинг ота-оналарига ёритиб беришдир.

Виртуал «Очиқ эшиклар куни – 2022»да иштирок этиш истагини билдирган талабалар ва уларнинг ота-оналари қуйидаги веб-саҳифаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин (барча маълумотлар веб-саҳифада мавжуд):





 👉https://event.lansera.io/%C3%93U-Open-Day/home

Маълумот учун айтиш керакки, Университет Венгриянинг Будапешт шаҳрида жойлашган бўлиб, 140 йиллик тарихга эга. Университет муҳандислик, ахборот технологиялари ва иқтисодиёт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлайди.

09:30 / 2022-02-16
Success helper
Success warning