Халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференция

Халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференция

«Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари» мавзусида халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференция
АХБОРОТ ХАТИ
 
Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф сонли фармойишининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий – техник анжуманлар режасига мувофиқ 2020  йил 24 октябр куни  “Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари” мавзусида халқаро миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.
 
Халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини 2020 йил 24 октябрда Тошкент вақти билан соат 10-00да бошлайди.
 
Ушбу илмий-амалий конференция қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб боради:
  1. Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни рақамли трансформацияси.
  2. Бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ҳалқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг устивор масалалари.
  3. Тадбиркорлик фаолиятида солиқлар ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш.
  4. Давлат секторида бюджет ҳисоби, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш
  5. Рақамли иқтисодиётда ахборот тизимларини ҳуқуқий, иқтисодий хавфсизлигини  таъминлаш.
Мазкур конференцияда иштирок этишни хоҳлаган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар 2020 йил 10 октябр санасига қадар илмий мақола ва тезисларни йўналишлар бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этишлари мумкин.
 
Конференцияга тақдим этиладиган илмий тезисларни расмийлаштирилишга талаблар:
  • мақолада муаллифнинг тадқиқ қилинаётган муаммога ўз қарашлари тўлиқ акс этиши, аниқ илмий хулосалари, амалий таклиф ва тавсиялари келтирилиши зарур;
  • матн формати Microsoft Word, сатр оралиғи 1 интервалда, шрифти Times New Roman 14 кегел. Матн форматининг чегараси тепа ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см бўлиши лозим;
Мақоланинг тепа қисмида бош ҳарфлар билан мавзу, сатр қолдириб ўнг бурчагида муаллиф ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим. Ф.И.Ш., ходимлар учун ишлаш жойи, илмий даражаси ва унвони, талабалар учун таълим олаётган жойи, йўналиши ва мутахасислик номи, сатр қолдириб асосий матн ёзилиши талаб этилади. Мақола муаллифлари 2 нафардан ошмаслиги лозим. Ҳаволалар (сноска) саҳифа сўнгида берилади. Матн ҳажми 3 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда 4-5 бетдан ошмаслиги керак. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган илмий мақола ва тезислар қабул қилинмайди. Матнда фойдаланилган мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги учун жавобгарлик муаллиф зиммасида бўлади.
 
Мақола ва тезислар электрон шаклда телеграм орқали +998909699065 телефон рақами ёки raximov1@tfi.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
 
Иштирок этувчилар рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун ташкилий ишлар бўйича масъуллар Н. Абдиева +998909699065, Р. Обидов + 998977086733, З. Қаххоров + 998977403468 га мурожаат қилишлари мумкин.
10:00 / 2020-09-30
Success helper
Success warning