Муҳим хабар! Тошкент молия институти бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари талабалари диққатига!

Муҳим хабар! Тошкент молия институти бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари талабалари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117- қарорининг 6-банди 4-хатбошига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

 

Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши назарда тутилади.

 

Шу муносабат билан институт таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчи курс талабалари, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда иштирок этиш истагида бўлсалар, ҳозирданоқ В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш чораларини кўришларини сўраймиз.

16:00 / 2022-04-29
Success helper
Success warning