“Халқаро молия” дарслиги чоп этилди

“Халқаро молия” дарслиги чоп этилди

 

Тошкент молия институти “Халқаро молия-кредит” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Ж.Х. Атаниязов ва доцент и.ф.н. Э.Д. Алимардонов ҳаммуаллифлигида “Халқаро молия” дарслиги чоп этилди.

 

Дарсликда “Халқаро молия” фанининг асосий масалалари қисқа ва тушунарли тилда баён этилган.

 

Ушбу дарсликда жаҳон иқтисодиёти ривожланишида халқаро молия муносабатларининг роли, халқаро молиявий марказлар, жаҳон молиявий архитектураси ва халқаро молия тизими, халқаро молия бозори ва унинг ривожланиш хусусиятлари, халқаро валюта операциялари, жаҳон валюта тизими ва унинг ривожланиш босқичлари, молиявий деривативлар бозори, евробозорларнинг юзага келиши ва улардаги операциялар, халқаро молия муносабатларида тўлов балансини бошқариш, халқаро молия ташкилотларининг халқаро молия муносабатлари тараққиётидаги ўрни, халқаро корпорациялар фаолиятининг ривожланиши, халқаро молия тизимида молия-саноат гуруҳлари, халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари, жаҳон молия тизими барқарорлигини таъминлашда халқаро молиявий хавфсизликнинг ўрни, Ўзбекистоннинг халқаро молия муносабатларига интегратсиялашуви каби масалалар ёритилган.

 

Дарслик олий ўқув юртларининг иқтисодий йўналишида таҳсил олаётган талабаларга, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.

 

 

00:00 / 2023-12-19
Success helper
Success warning