Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт” кафедраси профессори, и.ф.д. Д, Тожибоеванинг  “Институционал иқтисодиёт” дарслиги нашр этилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт” кафедраси профессори, и.ф.д. Д, Тожибоеванинг  “Институционал иқтисодиёт” дарслиги нашр этилди.

Дарслик институционализмнинг келиб чиқишидан бошлаб ҳозирги кундаги иқтисодиёт назариясининг нуфузли оқимларидан бирига айланган ҳамда алоҳида фан сифатида шаклланиб улгурган институционал қарашларнинг асосий йўналишларини қамраб олган мавзулар бўйича ёзилган. Иқтисодий фанларни қарор қабул қилишга ўргатувчи фанлар эканлиги ва институционал иқтисодиёт эса бу борада етакчилик қилиши нуқтаи назаридан ёндашилган.

 

Дарсликда олий таълим тизимида яратилаётган ўқув адабиётларига  қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, барча мавзуларда иқтисодиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган ҳамда халқаро миқёсда тан олинган таниқли иқтисодчилар  асарлари, мақолаларидан, шунингдек, муаллифнинг илмий изланишларидан  кенг  фойдаланилган ҳамда келгусида иқтисодчи мутахассислар олдида  илмий тадқиқотлар ўтказишнинг устувор муаммолари, йўналишлари, Ўзбекистоннинг институтционал тузилиши, матрицасининг ўзига хос томонларини кўрсатишга  диққат қаратилган.

 

Дарслик талабалар, магистрлар, докторантлар ва профессор- ўқитувчилар ҳамда неоинституционал назарияга қизиқувчилар учун мўлжалланган.

15:00 / 2024-03-03
Success helper
Success warning