“Жисмоний тарбия ва спорт” номли электрон дарслик ишлаб чиқилди

“Жисмоний тарбия ва спорт” номли электрон дарслик ишлаб чиқилди

 

“Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси  доценти Ф.Каримов томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт” номли электрон дарслик ишлаб чиқилди.

 

Ушбу электрон дарслик республикамизнинг барча олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Ушбу электрон дарсликнинг долзарблиги шундаки, бугунги кунда олий тўлим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт фани бўйича электрон дарсликлар камлиги ҳамда XXI аср ахборот технологиялари ривожланаётган бир пайтда  талаба-ёшларимизнинг назарий билим-кўникмаларини янада бойитади.

 

Ушбу электрон дарсликда “Енгил атлетика”, “Спорт ўйинлари”, “Гимнастика” ҳамда “Сузиш” спорт турлари бўйича модуллар ўз аксини топган бўлиб, қўшимча глоссарий аппаратнинг энг муҳим элементлари: луғат, тақдимотлар, тестлар, мустақил иш учун материаллар очиб берилган. Талаба-ёшларга ушбу электрон дарсликдан фойдаланиш жараёнида олинган билим, малака ва кўникмалар келажакдаги касбий фаолияти давомида фойдаланиши мумкин.

12:05 / 2024-02-03
Success helper
Success warning