“5- МОДУЛЪ. МОЛИЯ: ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ” НОМЛИ ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИГИ ТАЙЁРЛАНДИ
«Молия» кафедраси профессори Раззақов Жасур Хамрабоевич томонидан электрон дарсликнинг янги модернизациялашган шакли бўлган «5- Модулъ. Молия: Давлат харидлари » номли электрон ўзбек тилида дарслик тайёрланди.
Электрон дарслик Узбекистан Республикси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли “Молиявий хисоботнинг халкаро стандартларига ўтиш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карорининг “Илғор халкаро тажрибани хисобга олган холда молиявий хисоботнинг халкаро стандартларини ва мазкур сохада кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулларини боскичма-боскич жорий этиш буйича” Йул харитасига мувофик, дарслик олий таълимнинг сиртки ва кундузги боскичида укитиладиган талабалари учун мўлжалланган бўлиб, фаннинг ўқув режалари, фан дастури ва силлабусга мувофиқ равишда таёрланган. «5- Модулъ. Молия: Давлат харидлари» номли электрон дарслиги қолган электрон дарсликлардан устунликлари - мослашувчанлик, қурилма танламаслик, яъни андроид, IOS, Windows, MacOS, Linux операцион тизимларда ишлай олади, уяли алоқа восита, планшет, ноутбук, смарт ТВ, ва бошқа ҳар қандай интернет тармоғига улана олувчи қурилмада ва уни экранига мослашиб кўринади.
“5-Модулъ. Молия: Давлат харидлари” номли электрон дарслигида “Давлат харидлари: биз нимани ва қандай ўрганамиз?”, “Давлат харидларини давлат бюджети олдидаги ўрни ва ахамияти”, “Давлат хариди орқали давлат бюджетининг харажат ва дароматлари”, “Давлат харидлари орқали тендрлар ва танлов савдолар, шунингдек ауксиолар ва савдоларни давлат бюджетига салбий ижобий таъсири”, “Бюджет ва корпоротив бюртмачиларни давлат харидидаги ўрни ва ахамияти” ва бошқа мавзулар юзасидан назарий ва амалий жиҳатлари келтириб ўтилган.
“5-Модулъ. Молия: Давлат харидлари” электрон дарсликда билимларни мустаҳкам эгаллаш учун маъруза мантлари, тақдимотлар, амалий топшириқлар, назорат саволлари, кейслар, тестлар, глоссарилар ва видео маърузаларни ўз ичига жамлаб олиб, талабанинг ёнида ҳоҳлаган жойида ҳоҳлаган вақтида фанга таълуқли бўлган маълумотни, билимни ўзлаштиришига ёрдам беради.
«5-Модулъ. Молия: Давлат харидлари» номли электрон дарслиги давлат харидлари тизимида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни таёрлашда муҳим аҳамият касб этади.