“Солиқлар ва солиққа тортиш (2-қисм) Солиқ назарияси”фанидан электрон дарслиги нашр этилди
“Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доценти, DSc. О.Р.Мейлиевнинг “Солиқлар ва солиққа тортиш (2-қисм) Солиқ назарияси”фанидан электрон дарслиги нашр этилди.
Электрон дарслик 60410200 - Солиқлар ва солиққа тортиш (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги учун мўлжалланган. Электрон дарслик мантиқан тузилган ва “Солиқ назарияси” фанини ўрганиш учун ўқув материалларининг бутун спектрини қамраб олади.
Электрон дарсликда “Солиқ назарияси” фани бўйича ўқув дастурида келтирилган 11 та мавзуга ажратилган ҳолда ўрганиб чиқилган.
Электрон дарсликда асосан “Солиқ назарияси” фанининг моҳияти, максади ва вазифалари, солиқ назарияси фанини ўқитишда унинг предмети, вазифалари ва мақсади, солиқларнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи, солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари, солиқ элементлари ва уларнинг тавсифи, Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва унинг шаклланишининг назарий асослари, солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқлари ва солиқ мажбуриятларининг бажарилиши бўйича чуқур назарий билим бериш каби масалалар ўрганиб чиқилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари, солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси, турлари ва жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалари, солиқлар ва макроиқтисодий ҳолатнинг узвий боғлиқлиги, солиқ ишини ташкил этиш асослари ҳамда халқаро солиққа тортиш масалалари ўрганиб чиқилган.
Электрон дарсликда фан мавзуларини қамраб олган маъруза матнлари, тақдимотлар, мавзу юзасидан тест саволлари, назорат саволлари, мустақил таълим учун топшириқлар, глоссарий ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати ўрин олган.
Электрон дарслик талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.