Рус тилида “Молия. 1-Модул. Назарий асослар” электрон дарслиги тайёрланди

Рус тилида “Молия. 1-Модул. Назарий асослар” электрон дарслиги тайёрланди

Молия кафедраси доценти Елена Анваровна Ахунова рус тилида электрон дарслик “Молия. 1-Модул. Назарий асослар” тайёрланди. Электрон дарслик турли таълим йўналишлари бўйича бакалавриат талабалари учун мўлжалланган. Электрон дарслик бакалавриатнинг турли йўналишлари бўйича ўқув режалари, “Молия” фанининг ўқув дастури ва силлабусга мувофиқ тайёрланган.

Электрон дарслик “Молия” фанининг биринчи модулининг 12 та мавзусига мос келадиган 12 бобдан иборат:

“Молиянинг моҳияти ва функциялари”;
“Молиявий сиёсат”;
“Молиявий тизим”;
“Молияни бошқариш”;
“Молиявий режалаштириш ва прогнозлаш”;
“Молиявий назорат”;
“Давлат бюджети”;
“Давлат мақсадли жамғармалари”;
“Давлат кредити”;
“Суғурта”;
“Уй хўжаликлар молияси”;
“Халқаро молия”.
Электрон дарсликда молиянинг турли соҳалари фаолиятининг назарий, ташкилий ва ҳуқуқий асослари келтирилган, ўқув ва илмий адабиётларни, статистик ва амалий маълумотларни чуқур ўрганиш асосида назарий билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш вазифалари берилган. Билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун назорат саволлари, кейс-стади топшириқлар, тестлар ва кроссвордлар тақдим этилган.

13:29 / 2023-12-19
Success helper
Success warning