«Халқаро валюта-кредит муносабатлари» (4-қисм) дарслиги чоп этилди
Тошкент молия институти «Халқаро молия-кредит» кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Ж.Х. Атаниязов, доцент и.ф.н. Э.Д. Алимардонов, доцент и.ф.н. Р.Б. Саидов ҳаммуаллифлигида «Халқаро валюта-кредит муносабатлари» (4-қисм) дарслиги чоп этилди.
Дарсликда «Халқаро валюта-кредит муносабатлари» фанининг 4-модулига тегишли асосий масалалар қисқа ва тушунарли тилда баён этилган.
Ушбу дарсликда халқаро капитал миграцияси, халқаро капитал жалб этишнинг миллий иқтисодиёт учун аҳамияти, инвестиция лойиҳаларини хорижий маблағлар орқали молиялаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, хорижий портфель инвестициялар, халқаро лизинг ва унинг шакллари, инвестиция муҳити ва уни яхшилаш йўллари, халқаро капитал ҳаракатида эркин иқтисодий зоналарнинг ўрни, халқаро капитал ҳаракатида трансмиллий корпорацияларнинг ўрни, халқаро капитал ҳаракатини тартибга солиш каби масалалар ёритилган.
Дарслик олий ўқув юртларининг иқтисодий йўналишида таҳсил олаётган талабаларга, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган