«Инновацион менежмент» фанидан электрон дарслик нашр этилди
Тошкент молия институтининг «Менежмент ва маркетинг» кафедраси профессори Ҳамдамова Гавҳар Абсаматовнанинг «Инновацион менежмент» фанидан электрон дарслиги нашр этилди.
Электрон дарслик менежмент йўналиши бўйича (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалаврларни тайёрлаш учун мўлжалланган ва замонавий бозор механизмининг талабларига асосланади.
Электрон дарслик мантиқан тузилган ва «Инновацион менежмент» фанини ўрганиш учун ўқув материалларининг бутун спектрини қамраб олади.
Дарслик инновацион менежментнинг асосий тушунчалари, мақсад ва вазифалари, инновацион менежментнинг усуллари ва функциялари, инновацион фаолиятнинг ташкилий шакллари, инновацион менежмент методологияси, корхоналарда инновацион фаолиятни ташкил этиш, корхоналарда инновацион стратегияни танлаш, реал инвестициялар портфелини шакллантириш, илмий-тадқиқот ва лойиҳалашни ташкил этиш, ривожланишни бошқариш каби мавзуларга бағишланган, корхоналарда инновацияларни жорий этиш ва яратиш, ташкилий асослар - корхоналарда инновациялар ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш, ходимларни инновацион бошқариш, корхоналарда инновациялар маркетинги, инновацияларни молиялаштириш, инновацион лойиҳалар ва баҳолаш усуллари, инновацияларни давлат томонидан тартибга солиш ва инвестициялар ва инновацияларнинг иқтисодий фаолият самарадорлигига таъсирини таҳлил қилишга доир.
Электрон дарслик маърузалар курси, назорат саволлари, ўз-ўзини текшириш тестлари, кейслар, топшириқлар, луғат ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Электрон дарслик талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.