“Investments and innovations: manual” номли инглиз тилида амалий машғулотлар учун электрон қўлланма тайёрланди

“Investments and innovations: manual” номли инглиз тилида амалий машғулотлар учун электрон қўлланма тайёрланди

 

«Инвестментс анд инноватионс» фанининг электрон ўқув қўлланмаси

«Инвестментс анд инноватионс: Мануал» номли инглиз тилидаги амалий машғулотлар учун электрон ўқув қўлланма «Инвестиция ва инновациялар» фанининг ўқув дастури ва ишчи ўқув дастурида баён этилган асосий мавзулар ёритиб берилган. Ушбу электрон ўқув қўлланманинг мақсади ўқитувчиларга амалий машғулотларни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказишда, шунингдек талабаларга «Инвестиция ва инновациялар» фанидан амалий машғулотларга мустақил тайёргарлик кўришда кўмаклашишдир.

Ушбу қўлланмада ҳар бир мавзу бўйича батафсил амалий материаллар, мавзулар бўйича асосий атамалар ва тушунчалар, талабаларнинг ҳар бир мавзу бўйича материални ўзлаштиришлари ва ўзларини текширишлари учун назорат саволлари, тест саволлари, топшириқлар, мустақил ишлар мавзулари келтирилган. Қўлланмада мавзуларга оид глоссарий ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.

Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртининг 60410100 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича); 60410400 – Молия ва молиявий технологиялар; 60410500 – Банк иши ва аудит таълим йўналишларида ўқиётган бакалаврларга, мустақил тадқиқотчилар, профессор ўқитувчилар ва инвестиция соҳасига қизиқувчи ҳамда шуғулланувчиларга мўлжалланган.

16:49 / 2023-12-19
Success helper
Success warning