«УПРАВЛЕНИЕ ГОСУДАРСТВЕННЫМИ ФИНАНСАМИ» ИННОВАЦИОН WЭБ-ДАРСЛИГИ ТАЙЁРЛАНДИ
«Молия» кафедраси профессор-ўқитувчилари профессор Жиянова Наргиза Эсанбоевна ва доцент в.б. Исаев Хусан Мансурович томонидан электрон дарсликнинг янги модернизациялашган шакли бўлган «Управление государственными финансами» номли рус тилида инновацион wэб-дарслик тайёрланди.
Инновацион wэб-дарслик 70410401 – “Давлат молияси ва ҳалқаро молия” магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, фаннинг ўқув режалари, фан дастури ва силлабусга мувофиқ равишда таёрланган. «Управление государственными финансами» инновацион wэб-дарслиги қолган электрон дарсликлардан устунликлари - мослашувчанлик, қурилма танламаслик, яъни андроид, IOS, Windows, MacOS, Linux операцион тизимларда ишлай олади, уяли алоқа восита, планшет, ноутбук, смарт ТВ, авто Монитор ва бошқа ҳар қандай интернет тармоғига улана олувчи қурилмада ва уни экранига мослашиб кўринади.
«Управление государственными финансами» инновацион wэб-дарсликда давлат молиясини бошқаришнинг илмий ва ҳуқуқий асослари: функциялари ва ташкил этишнинг хусусиятлари, иқтисодиётни давлат томонидан молиявий тартибга солиш масалалари, давлат-хусусий шерикчилик асослари, давлат улуши мавжуд бўлган корҳоналар молиявий ресурсларини бошқариш: шаклланиши ва фойдаланилиши, Ўзбекистон бюджет тузилмаси ва бюджет жараёнини ташкил этишдаги долзарб вазифалар, Республика ва маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш масалалари ва бошқа мавзулар юзасидан назарий ва амалий жиҳатлари келтириб ўтилган.
Инновацион wэб-дарсликда билимларни мустаҳкам эгаллаш учун маъруза мантлари, тақдимотлар, амалий топшириқлар, назорат саволлари, кейслар, тестлар ва видео маърузаларни ўз ичига жамлаб олиб, талабанинг ёнида ҳоҳлаган жойида ҳоҳлаган вақтида фанга таълуқли бўлган маълумотни, билимни ўзлаштиришига ёрдам беради.
«Управление государственными финансами» инновацион wэб-дарслиги давлат молиясини бошқариш соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни таёрлашда муҳим аҳамият касб этади.