“Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашишнинг миллий ва халқаро тизими” номли ўқув қўлланма нашр этилди
Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” кафедраси профессори и.ф.н. Асатуллаев Хуршид Суннатуллаевич ва “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси доценти PhD Каландаров Равшан Абдукаюмович томонидан “Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашишнинг миллий ва халқаро тизими” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.
Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви ва информацион технологияларини шиддат билан ривожланиши шароитида иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу муаммони нафақат миллий, балки халқаро даражада тадқиқ этиш ва унга қарши курашиш йўлларини топиш зарур. Шунингдек, иқтисодий жиноятчиликка қарши курашишнинг миллий ва халқаро тизими иқтисодий хавфсизликнинг муҳим элементларидан бири сифатида бўлиб ҳисобланади. Давлатлар ва фуқаролар ўртасида турли жиноятларнинг шаклланиши ва авж олиши бевосита турли иқтисодий жиноятларни вужудга келиши туфайли юз беради. Шу жиҳатдан иқтисодий жиноятларни бартараф этиш ва унга қарши курашида миллий ва халқаро тизимдаги масалаларни ўрганиш ва уни амалиётга кенг жорий этиш орқали хавфсизликни таъминлашнинг барча тизимини асосий элементи сифатида юзага чиқади.
Ўқув қўлланма 5232400-Иқтисодий хавфсизлик таълим йўналиши талабалари, магистрантлар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва иқтисодиёт илмига қизиқувчилар учун мўлжалланган.