2021/2022 ўқув йилида талабаларга тўлов-контракт бўйича берилган имтиёзлар
Бугунги мамлакатимизда ёшларни олий таълимга қамровини кенгайтириш, уларга янада кенг имконятлар яратиш борасида салмоқли амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларимизга ҳам кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар шулар жумласидандир.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Ота-онаси ёки уларнинг биридан арилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 585-сон қарорига асосан:
– маҳаллий ҳокимиятлар ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 100 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўлаб беради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги “Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 605-сон қарорига асосан:
- талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган талабаларнинг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) дан ошмаслиги лозим.
- ушбу имконият давлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган, фаол талабалар учун татбиқ этилади.
Талабалар диққатига!
Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш учун тегишли ҳужжатларни факультет деканатига тақдим этиш лозим.