«Бюджетно-налоговая политика» инновацион weб-дарслиги тайёрланди
«Молия» кафедраси профессор-ўқитувчилари профессор Жиянова Наргиза Эсанбоевна ва доцент в.б. Исаев Хусан Мансурович томонидан электрон дарсликнинг янги модернизациялашган шакли бўлган «Бюджетно-налоговая политика» номли рус тилида инновацион wэб-дарслик тайёрланди.
Инновацион wэб-дарслик 70410401 – “Давлат молияси ва ҳалқаро молия” магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, фаннинг ўқув режалари, фан дастури ва силлабусга мувофиқ равишда таёрланган. «Бюджетно-налоговая политика» инновацион wэб-дарслиги қолган электрон дарсликлардан устунликлари - мослашувчанлик, қурилма танламаслик, яъни андроид, IOS, Windows, MacOS, Linux операцион тизимларда ишлай олади, уяли алоқа восита, планшет, ноутбук, смарт ТВ, авто Монитор ва бошқа ҳар қандай интернет тармоғига улана олувчи қурилмада ва уни экранига мослашиб кўринади.
“Бюджетно-налоговая политика” инновацион Wеб-дарслигида “Бюджет-солиқ сиёсати: биз нимани ва қандай ўрганамиз?”, “Бозор иқтисодиётини шакллантириш моделлари ва бюджет-солиқ сиёсати муносабатлари”, “Бюджет тақчиллигини камайтириш – буджет сиёсатининг марказий масаласи”, “Солиқ юки (тақсимлаш)нинг замонавий назариялари ва уларнинг бюджет-солиқ сиёсатини ишлаб чиқишдаги ўрни”, “Солиқ имтиёзларини оқилона тақдим этиш - солиқ сиёсати самарадорлигини таъминлаш” ва бошқа мавзулар юзасидан назарий ва амалий жиҳатлари келтириб ўтилган.
Инновацион wэб-дарсликда билимларни мустаҳкам эгаллаш учун маъруза мантлари, тақдимотлар, амалий топшириқлар, назорат саволлари, кейслар, тестлар ва видео маърузаларни ўз ичига жамлаб олиб, талабанинг ёнида ҳоҳлаган жойида ҳоҳлаган вақтида фанга таълуқли бўлган маълумотни, билимни ўзлаштиришига ёрдам беради.
«Бюджетно-налоговая политика» инновацион wэб-дарслиги бюджет-солиқ тизимида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни таёрлашда муҳим аҳамият касб этади.