"УНИВEРСИАДА-2019" шаҳар босқичи

"УНИВEРСИАДА-2019" шаҳар босқичи

13-апрел куни Тошкент шаҳрининг барча ОТМлар орасида "УНИВEРСИАДА-2019" шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Институтимиз ғурурини барча факуктетларнинг турли курслардан танлаб олинган талабалари ҳимоя қилдилар.

Бизнинг доно, гўзал ва спортчи қизларимиз Абуталипова Гузела, Муҳамеджанова Нозима, Тиловова Хумора, Яфарова Алина 400 метр масофадаги югуриш эстафетасида фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Спортчи фаол йигитларимиздан Нуриддин Муҳаммедов 400 метр масофага югуриш бўйича фахрли 1-ўрин соҳиби бўлди.

Тошкент молия институти раҳбарияти ҳамда барча талабалар ғолибларни ажойиб ютуқлари билан табриклаб, бунданда улуғроқ ғалабаларни тилаб қолади.

БАРАКАЛЛА! БИЗ СИЗЛАР БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ!!!

 

18:10 / 2019-04-17
Success helper
Success warning