Санобар Матлюбаева билан А.Қаҳҳор ҳақида

Санобар Матлюбаева билан А.Қаҳҳор ҳақида

     Молия факултетининг ташаббуси остида 2020 йилнинг 6 ноябрь куни Адиблар ҳиёбонида А.Қаҳҳор ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан бир қаторда Қаҳҳор уй музейи директори Санобар Матлюбаева ҳам иштирок этди. “Абдулла Қаҳҳор ўз уйида катта кутубхонасига эга бўлган ва уларнинг катта қисми турли хил тилларда эди. Демак бундан келиб чиқадики, А.Қаҳҳор чет эл адабиётини жуда севар эди. Унинг чет эл адабиётларига бўлган қизиқиши таржима асарларида ҳам яққол гавдаланади”-дея таъкидлади музей раҳбари.
     Факултет иқтидорли талабалари томонидан А.Қаҳҳор асарлари асосида тайёрланган саҳна кўриниши тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.

16:43 / 2020-11-07
Success helper
Success warning