“ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмасидаги мулоқотлар Тошкент молия инстититутига кўчди

“ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмасидаги мулоқотлар Тошкент молия инстититутига кўчди

  Тошкентда жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари “ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу стратегик тадбир Ўзбекистон, Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Франция, Германия, Чехия ва Япониядан 300 дан ортиқ саноат компаниялари, олий ўқув юртлари ва бизнес делегацияларининг учрашиши учун ягона платформа вазифасини бажарди.

 

Мазкур йирик халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун келган Россия Федерациясида жойлашган Урал давлат иқтисодиёт университети ректори бошличигидаги делагация 2021 йил 6 апрель куни Тошкент молия институтига ташриф буюрди.

 

Учрашув давомида Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев икки олий ўқув юрти ўртасидаги бугунги кундаги ҳамкорликнинг ҳолати бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Шунингдек, Урал давлат иқтисодиёт университети ректори Я.П.Силин учрашувда Тошкент молия институти билан илмий-инновацион йўналишда қўшма лойиҳаларни, жумладан иқтидорли талабалар ўртасида олимпиадалар ташкил этиш, халқаро илмий журналлар фаолиятини йўлга қўйиш, халқаро грантлар доирасида тадқиқотлар олиб бориш, икки олий таълим муассасалари тадқиқотчиларининг илмий ишлари ҳимояларини ташкил қилиш масалалари юзасидан ўз таклифларини билдирди.

 

Мазкур усрашув сўнгида икки давлат олий таълим муассасалари томонидан чоп этилган илмий адабиётлар ўзаро алмашилди. 

 

 

14:27 / 2021-04-06
Success helper
Success warning