“Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан “Менинг севимли адибим” мавзусидаги тадбир.

“Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан “Менинг севимли адибим” мавзусидаги тадбир.

 2019 йил 27 сентябрь куни “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан  Тошкент молия институтининг 3-ТТЖ да Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус доирасида “Менинг севимли адибим”, “Мен севган асар” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

 

 Тадбирга бундай ном берилишидан мақсад қалбларни ёритувчи нур, тафаккурни бойитувчи хазина, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳ, яқин дўст, авлод тарбияси, хусусан, ўғил-қизларнинг маънавиятини юксалтиришда беқиёс ўринга эга бўлган китоб тарғиботи эди. Бундан ташқари, бугун компьютер, интернет, мобиль алоқа воситалари сингари замонавий ахборот технологиялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган ҳозирги даврда эртамиз эгаларида китобхонлик маданиятини юксалтириш долзарб аҳамият касб этаяпти.

 

 Тадбир маьрузачилари халқимиз маънавиятини юксалтириш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва юксак салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс экани қайта-қайта таъкидланди.

 

17:35 / 2019-10-08
Success helper
Success warning